05 March 2022
15:40 - Туркия элчиси хабар берибди: Ражаб Эрдўған шу кунларда Ўзбекистонга келиши кутилмоқдамиш! Бизда шунга ишонадиган ўқувчилар борми?
Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олган Бекар яқин кунларда ўз президенти Ражаб Эрдўған давлатимизга келишини билдирибди.

Икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан журналистлар билан учрашув ўтказган элчи Олган Бекар ўзи билан кўришаётганларга катта ваъдалар бериб, яқин кунларда ўз мамлакатининг президенти Ражаб Эрдўған Ўзбекистонга келишини айтибди.

Унинг айтишича, яқин кунларда Туркия президенти Ражаб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи кутилаётганини билдирибди ва “Ташриф санаси аниқ эмас, ҳозир фақат ташриф кунини аниқлаштириш борасида музокаралар кетмоқда. Лекин бу жуда яқин кунларда амалга ошади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати ОАВга хабар беради” дейишгача борибди.

Хуллас, шунақа гап-сўзлар. Буёғи нима бўлишини тарих кўрсатади. Аммо, бунга ишониш осон бўлмаса керак? Расмда – икки президентнинг охирги учрашувини кўрмоқдасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону