15 February 2022
17:11 -
Жаҳон бозорида олтин нархи кўтарилиши ва атрофидаги воқеалар ҳақида хабарлар!
Бугун сешанба кунги савдоларда бир унция олтин нархи 0,4 фоизга ошиб, 1879,5 долларга етгани хабар қилинмоқда.
Олтиннинг биржа нархи сўнгги саккиз ойдаги максимумгача кўтарилди, чунки Россия ва Ғарб ўртасидаги кескинликнинг кучайиши ҳимоя активларига бўлган талабни оширгани сабабли айнан шундай бўлди, деб хабар тарқатмоқда Reuters агентлиги.
Қайд этилишича, сешанба кунги савдоларда бир унция олтин нархи 0,4 фоизга ошиб, 1879,5 долларга етган. Бу ўтган йил июнидан буён таклиф этилган энг юқори нарх ҳисобланади.
Нью-Йоркдаги Comex биржасида бир унция олтин нархи 1877,25 долларни ташкил этган. Савдолар давомида олтин нархи максимумгача кўтарилиб, 1881,6 долларга тенг бўлгани ҳам маълум.
Олтин нархи Россия мудофаа вазирлиги машғулотларда қатнашаётган ҳарбийлар доимий жойларига қайтишни бошлагани ҳақида маълум қилганидан сўнг пасайди. Comex биржасида бир унция олтин нархи 1861,5 долларга тенг бўлди.
Одатда инвесторлар олтинга капитални геосиёсий низолардан ҳимоя қилувчи восита деб қарашади, бу сафар ҳам шундай бўлаётганга ўхшамоқда.