14 February 2022
20:34 -
Юсуф Жума: ФЕВРАЛЬ ОЙИ - ҚУТЛУҒ ОЙ - Улуғ Чеченистон давлатининг Президенти, Улуғ Саркарда ЖАВҲАР ДУДАЕВ ТЎҒИЛГАН МУБОРАК ОЙ!!!
Муборак руҳига Улуғ Тангрининг олқишлари ёғилсин!!!
Шу кунларда бу улуғ от Украина - ўрис қарама - қаршилиги боис кўп эсланаяпти:
Қўлнинг ойнасидан кичик юртнинг жасоратли
ўғли юзма - юз жангда ўриснинг тиш - тирноғигача қуролланган катта, мунтазам армиясини тор -мор этиб, тарих бетларида босқинчи ёғийнинг шармандасини мангу чиқариб кетганини эслаяптилар.
ЭЙ ЖАСОРАТСИЗ, ДУНЁ!!!
УЛУҒ ЖАВҲАР ДУДАНИ ЁД ЭТ ВА ЮЗИНГГА ҚАРА - НАҚАДАР ҚОРА - НАҚАДАР ИРКИТ...
Поёнсиз мамлакатлар, чексиз кучлар... юраксиз - номуссиз ҳукмдорлар...
Бир номуссиз ёвузга юкинаяптилар...
Марказий Осиёнинг бир кун Сига, бир кун Путинга - юртларининг, элларининг ёвларига юкинаётган, жоҳил, иккиюз толибларга иштон тикаётган номуссиз, даюс тўраларидан нима фарқинггиз бор?!
Э барчангнинг... жазонгни Улуғ Тангри берсин!!! ОМИН!!!
* * * * *
ЖАСОРАТ ЙЎҚ ЖОЙДА – НОМУС, НОМУС ЙЎҚ ЖОЙДА - ЖАСОРАТ БЎЛМАЙДИ!!!
Жасорат.
Жасоратнинг отлари бор,
Ботирлик - тин - ботирлик - дин.
Битта оти -Тўмарисдир,
Битта отидир - Култегин!
Бири Жалолиддин Мирзо,
Бири Бобурсултон подшо.
Уларнинг шонига мангу
Таслимдир бу очун - дунё.
Қийин эмас - қилич ушлаш,
Қилични барча чопади.
Вале ор - жасорат билан
Шамшир урган шон топади.
Эрдирсан, отлан, қасосинг -
Ёвузликнинг доди бўлсин.
Ҳеч қачон ўлмасин отинг -
Жасоратинг оти бўлсин!
Жасорат - дин - жасорат - донг,
Шундай донгки - ўлимга эм -
Токи Тангрию очун бор -
Очун унга бўлсин таслим!
Жасоратнинг отлари бор,
Бирисидир Жавҳар Дуда.
Энг биринчиси БируБор -
Кўк - Тангри - Турк - Оллоҳ - Худо.
2022 йил, 2 январь.
* * * * *
Кучлилар кўп, лекин улар
Очунни битта этмайди.
Барчаси қуён кўнгиллар,
Туркнинг юраги етмайди.
Дунёлари зиёдадир,
Тиллолари зиёдадир,
Ядролари зиёдадир,
Туркнинг юраги етмайди.
Осмонларга етадилар,
Кўклардан ҳам ўтадилар,
Вале ортга қайтадилар,
Туркнинг юраги етмайди.
Ботирликдан ўзга қурол,
Ёвузликка бўлмас завол,
Қиролми қўрқувга қарол,
Туркнинг юраги етмайди.
Ўғизларга эндирса куч,
Очунни битта этади.
Жасоратда БируБорга
Туркнинг юраги етади!!!
Номард кўкинг - томошабин,
Тангрим, қайта қургин, ОМИН!!!
Туркнинг юраги бўлсин - дин,
Туркнинг юраги етмайди...
2022 йил, 22 январь.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения