07 February 2022
22:20 - General Motors автоконцерни Spark ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи, буёғи нима бўлади?
General Motors компанияси йилдан йилга талаб пасайиб бораётганлиги боис Spark ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиб, унинг ўрнига Тrax (Tracker) русумли автомобиллар ишлаб чиқаришни бошламоқчи.

General Motors (АҚШ) автоконцерни 2022 йилнинг августидан бошлаб Spark автомобили ишлаб чиқарилишини тўхтатмоқчи. Бу моделнинг сотуви бозор кескин пасайиб кетгани билан изоҳланган.

Маълумот учун, 2021 йилда GM атиги 24 459 дона Spark сотган, бу ўтган йилга нисбатан 27 фоизга кам.

Бундан аввал ҳам компания томонидан Chevy Cruze, Sonic вa Impala автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилганди. Ҳозирда учта русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда: Camaro, Corvette ва Malibu.

Kelley Blue Book маълумотларига кўра, Spark Американинг энг арзон электромобили (бошланғич нархи – 13 600 доллар) бўлган ва эндиликда унинг ўрнига Тrах (Tracker, бошланғич нархи 21 400 доллар) автомобили ишлаб чиқарилмоқда.

“Ўзавтосаноат” Ахборот Хизмати маълум қилишича, Ўзбекистонда Spark ишлаб чиқариш тўхтатилиши режа қилинмаган. Чунки бу моделга харидорлар ўртасида талаб анчайин юқори ҳисобланади.

UzAuto Motors'дан маълум қилишларича, компания 2022 йил июл ойидан Tracker автомобилини ишлаб чиқара бошлашни режалаштирмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону