07 February 2022
19:48 -
Яна СЕНСАЦИЯ: Гўшт ва картошка нархлари қимматлашишига сабаб бўлиши мумкин бўлган омиллар маълум қилинибди ва кўрсатгичлар берилибди
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилнинг якунига қадар йиллик инфляция прогнози 8-9 фоиз даражада шаклланиши мумкин экан, ҳозир шунга тайёргарлик кўрилмоқда.
Демак, Марказий Банк эълон қилган “2021 йилнинг IV чораги учун пул-кредит сиёсати шарҳи”да бир қанча асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши бўйича маълумотлар келтирилганди. Мана шуларнинг натижалари туфайли ҳозирги ДАБДАЛА аҳволдамиз.
Озуқа-ем захираларининг камайиши шароитида арпа, буғдой ва бошқа чорва озуқаси таклифининг қисқариши, бундан ташқари Қозоғистон томонидан йирик ва майда шохли қорамоллар ва картошка экспортига тақиқлар жорий қилиниши ички бозорда гўшт ва картошка нархларининг қимматлашишига таъсир кўрсатиши мумкин эди. Мана шу ҳам ўзини кўрсатмоқда.
Шунингдек, 2021 йилда асосий савдо-ҳамкор давлатларда қурғоқчилик туфайли ғалла ҳосилининг прогнозга нисбатан камайганлиги, шунингдек, ушбу давлатлардан дон маҳсулотлари экспортига киритилган чекловлар буғдой нархини оширишга хизмат қилган.
IV чоракда Беларусдан импорт ҳажми сезиларли кўпайиши ҳисобига гўшт нархининг аввалги даврларга нисбатан барқарор шаклланганлиги истеъмол нархлари ошишининг секинлашишига ижобий таъсир кўрсатган.
Сабзавот нархининг ўсиши, асосан, уларни ташқи бозорларга кўп ҳажмда экспорт қилиниши ва ички таклифнинг чекланганлиги билан изоҳланган. Келгусида ушбу маҳсулотлар нархи ички бозорлардаги истеъмолчилар талаби ва тадбиркорлар таклифи ҳамда қўшни давлатлардаги нарх конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда шаклланиб боради.
Кутилмаларга кўра, жаҳон иқтисодиётининг тикланиб бориши истеъмол ўсишини рағбатлантиради. Бунда шакар ва ўсимлик ёғлари нархи жаҳон бозоридаги нефть нархи конъюнктурасидан келиб чиқиб шаклланади. Агар энергия нархлари кўтарилишда давом этса, этанолга талаб ошиб, Бразилияда шакар ишлаб чиқаришнинг камайишига, соядан эса биодизел олиниши бошқа турдаги ўсимлик ёғлари (соя, пальма, кунгабоқар, рапса) нархларининг ошишига олиб келиши мумкин.
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг маълумотига кўра, 2021 йилда озиқ-овқат нархлари умумий ҳисобда 23,1 фоизга ошган. Йил давомида ўсимлик ёғлари 36 фоизга, шакар 33,6 фоизга, дон маҳсулотлари 20,8 фоизга, гўшт ва сут маҳсулотлари эса мос равишда 17,4 фоизга қимматлашган. Бу Ўзбекистон ички бозорига ҳам таъсир ўтказган.
Келгусида нархлар ошишига асосий омил сифатида импорт товарлари ҳамда асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашиши (35 фоиз) ва миллий валюта курсининг қадрсизланишини (28 фоиз) КЕЛТИРИШГАН.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилнинг якунига қадар йиллик инфляция прогнози 8-9 фоиз даражада шаклланиши кутилмоқда.
“2021 йилда бозорларни тартибга солиш чоралари, экспорт квоталари ва божлари, сотиш нархларининг олдиндан белгиланиши, шунингдек Хитойда таъминот занжирининг узилиши нархлар шаклланишида муҳим аҳамият касб этганини инобатга олиб, ишлаб чиқарувчилар ва хомашё нархларининг ошиши ва юк ташишнинг юқори ставкалари 2022 йилда ҳам инфляцияни оширувчи таъсирларидан бўлиши мумкин”, дейилади баёнотда.