03 February 2022
16:44 - Туркия Президенти Ражаб Эрдўған Украинага борди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади?
Туркия Президенти Ражаб Эрдўған Киевга етиб келгани ва у бу ерда катта иншоатлар бўйича шартномалар имзолаши Twitter саҳифасида маълум қилинди.

Унинг қайд этишича, у Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таклифига кўра олий даражадаги стратегик кенгашнинг 10-йиғилишида ҳам иштирок этмоқчи.

"Бу учрашувлар мамлакатлар учун ҳам, минтақа учун ҳам яхши натижалар келтиришига умид қиламан", - деб ёзибди Туркия президенти.

Унинг қўшимча қилишича, Туркия Украина дуч келган муаммолар ва минтақадаги кескинликни диққат билан кузатмоқда.

"Туркия Қора денгиз бўйидаги мамлакат сифатида барча томонларни босиқликка ва минтақадаги тинчликни сақлаш учун мулоқотга чақиради", - дея қайд этибди Туркия Президенти.

Расмда кўриниб турганидек, Туркия Президенти Ражаб Эрдўған Киевга хотини Эмина хоним билан бирга етиб борган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону