29 January 2022
12:24 - Навбатдаги МАСХАРАБОЗЛИК: Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганларга мукофот тўланармиш
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилингани ҳақида бугун хабар тарқатилди. Мана ўша ҳужжат/хабарнинг асл моҳияти.

Ўша ҳужжатга кўра, махсуc дастур орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганлиги ҳолатлари бўйича солиқ органларини хабардор қилган жисмоний шахсларга мукофот тўлаш тўғрисидаги низом тасдиқланармиш.

Жисмоний шахслар томонидан аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари бўйича солиқ органларини хабардор қилиш солиқ органларининг “Soliq hamkor” махсус ахборот тизими орқали амалга оширилармиш.

Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари солиқ органларини махсус дастур орқали хабардор қилган жисмоний шахслар учун бир марталик пул мукофоти шаклидаги рағбатлантириш белгиланармиш.

Жисмоний шахсларга аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари учун бир марталик пул мукофотини тўлаш Ўзбекистон миллий валютасида амалга оширилармиш.

Ва шу каби нарсалар санаб чиқилган бу қонун лойиҳасида бу ҳолларда нималар қилиниши мутлақо тилга олинмаган. Нимамиш, ҳамма нарса солиқ органларини хабардор қилганлик учун амалга оширилармиш.

Энг қизиғи, аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари бўйича хабардор қилиш солиқ органларининг махсус дастури орқали қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда амалга оширилармиш:

- содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлиги;
- солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган солиқ тўловчининг идентификация рақами;
- солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган сана.

Қаранг, шу нарсалар қонунда айтилиши шартмиди? Йўқ, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари. Ҳамма нарса объектив нарсалардан иборат бўлиши керак эди. Бизнинг мухбирларимиз бу нарсаларга эътибор беришнинг ўзи бош МАСХАРАБОЗЛИК эканини урғуламоқдалар.

Хуллас, шунақа МАСХАРАБОЗЛИК!?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону