29 January 2022
02:36 - Марказий Осиё 2-3 кун қоронғуликда қолди. Аварияга нима сабаб бўлди, у такрорланиши мумкинми, энергия ҳалқаси қандай узилди ўзи?
25-26 январ кунлари Марказий Осиё энергетика тизимида улкан авария юз берди. У Ўзбекистонда электр станциялари, газ конлари, аэропортлар, вокзаллар, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа инфратузилмалар фаолиятининг тўхташига олиб келгани ҳаммага маълум.

Марказий Осиёнинг учта давлати - Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон 25-26 январ кунлари кенг кўламда юз берган электр таъминоти узилишидан азият чекди. Тўхташ оқибатида Ўзбекистон аэропортлари маълум муддатга ёпилди, Тошкент, Бишкек ва Олма-ота кўчаларида светофорлар ишламай қолди, иссиқлик, сув таъминоти ва канализация тизимларида узилишлар юзага келди. Тошкентда метро поездлари тўхтаб, у ердан юзлаб йўловчиларни эвакуация қилишга тўғри келгани ҳам ҳеч кимга кимга сир эмас.

Электр узатишдаги узилишлар оқибатида Ўзбекистондаги 64 та газ конининг фаолияти тўхтаб қолди. Газ ишлаб чиқариш ҳажмининг пастлаб кетиши иссиқлик электр станцияларининг фаолиятига таъсир кўрсатди. Газ қувурларида газ босими тушиб кетиб, қозонхоналар истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлай олмай қолди. Ёқилғи қуйиш шохобчалари бир-икки кунга ўз фаолиятини тўхтатди.

Орадан 1-2 кун ўтиб Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида электр таъминоти қайта тиклана бошлади. Сув, газ ва иссиқлик таъминоти қайта ишга туширилишига кўпроқ вақт талаб этилгани ҳам ўз-ўзидан маълум. Энергетика Вазирлиги маълумотларига кўра, электр таъминотининг тўлиқ қайта тикланиши учун икки суткадан кўп вақт керак бўлди.

Электр энергияси ўчганидан бир соат ўтиб Ўзбекистон Энергетика Вазирлиги қўшни Қозоғистоннинг электр тармоқларида авария содир бўлгани, бунинг натижасида Олма-ота, Чимкент, Тараз, Туркистоннинг баъзи қисмларида электр таъминоти узилиб қолгани ҳамда Қирғизистон - Бишкек, Ўш ва бошқа вилоятларга зарар етказилгани ҳақида хабар берди.

Қозоғистондан келаётган Л-530 линиясида кучланиш ва частотанинг кескин ўзгариши минтақанинг ягона энергетика тизимига уланган Ўзбекистон энергетика тизимига салбий таъсир кўрсатгани ҳам сир эмас.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, Фарғона водийси, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари электрсиз қолди. Турли манбалар Қорақалпоғистондаги электр узилишлари ҳақида ҳам хабар беришди.

“Энергетика тизими олдига улкан вазифа қўйилган - бу барча электр станциялар ва магистрал линияларнинг ягона тизимга уланишини қайта тиклаш, сабаби, аварияларга қарши ҳимоя тизимининг ишлаб кетиши натижасида тизим автоматик ўчирилган. Биринчи навбатда Чорвоқ гидроэлектр станцияси фаолияти йўлга қўйилиб, у орқали электр энергияси энергия ҳалқасининг марказий қисмига етиб борди ва энергия таъминоти босқичма-босқич қайта тиклана бошлади”, дейилди Энергетика Вазирлиги вакилининг исботсиз баёнотида.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаров шундай деди: “Бу аниқ бизнинг ҳудудимизда рўй бермаган, биз бу ҳақда қўшниларимизга аниқ айта оламиз, керак бўлса, кўрсатиб ва далиллаб беришимиз ҳам мумкин. Бу айнан қаерда ва қандай сабаб билан юз берганини, учта давлат ҳукуматлари илтимосига биноан бундай ҳодисалар келажакда юз бермаслигининг олдини олиш мақсадида ташкил этилган комиссия аниқлаштиради, деб ўйлайман”.

Авария етарли даражада жиддий, аммо у ҳаммани ўраб олгани йўқ. Бу аварияда шу 3 республиканинг сал кам катта қисми, Ўзбекистоннинг мутлақо кўпчилик қисми узилди.

Тошкент - Марказий Осиёнинг энергия маркази эмас, аммо Ўзбекистон - бу Марказий Осиёнинг бошқа республикалари билан чегарадош бўлган мамлакат, у ягона шундай давлат. Ўз вақтида Тошкентда марказий-диспетчерлик пункти мавжуд бўлиб, у қолган пунктларни бошқарган ва шундай ваколатларга эга бўлганди.

Ҳозирда Тошкентда қандайдир ўзбек марказий диспетчерлик пункти бор, бироқ балки биз бу ҳақда тафсилотларга эга эмасдирмиз, у эҳтимол, қозоқ, қирғиз ва ўзбек энергетикларини назорат қилар ҳам. Эҳтимол, уларни бошқармаса ҳам, ҳарҳолда ўзаро боғлиқ ҳолда ишлашмоқда.

Бошқаларда нима юз берганини тўғри тушуниш қийин, демак, ҳаммамизда ҳамма нарса алғов-далғов. Шундай экан, агар электр энергиянинг умумий бозори ташкил этилар экан, у ҳолда ҳамкорликдаги қандайдир диспетчерлик масаласини ҳам биргаликда ҳал қилиш керак бўлади. Бу пунктлар қаерда жойлашиши - бу масаланинг битта томони, аммо интизом ва диспетчерлик, молия жиҳатидан маълум бир иерархия жуда зарур.

Тўғри, биз суверен давлатлармиз-ку? Ҳаммасида ўзбеклар айбдор, деб айтишдан осони йўқ. Аммо, ўзбеклар ҳаммасига қозоқлар айбдор, дейди. Шу билан баҳс тугайдими?

Хуллас, бизнинг ҳеч ким билан қўшма муносабатларимиз йўқдек кўринмоқда! Бизнинг фикримизга кўра, бизнинг сизлар билан қўшма бозор ва қўшма ҳисоб-китоблар бўйича ҳеч қандай келишувимиз йўқ каби кўринмоқда.

Шундай бўлмоқдаки, бизнинг ҳеч бир нарсада умумий нуқтамиз йўқдек бўлмоқда! Демак, биз буларнинг ҳаммасини биргаликда ҳал этишимиз керакмасми???

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону