21 January 2022
15:24 - Яна коронавирус: Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун антирекорд қайд этилмоқда, ОМИКРОН штамми кўпаймоқда!
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Матбуот Хизмати Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун касалланишлар сони ортгани - сўнгги бир кунда яна 1300дан ортиқ бемор аниқлангани ҳақида хабар берди.

Мана хабарда нима дейилади: “2022 йил 20 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 210899 (+1321) нафарни ташкил этмоқда”.

Бу Ўзбекистонда пандемия бошидан бери навбатдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланармиш, бундан аввалги ЭНГ ЮҚОРИ кўрсаткич бир кун олдин қайд этилган, ўшанда илк бор кунлик ҳолатлар 1300дан ошган эмиш - (+1307).

Кеча кун давомида:

- Қорақалпоғистон Республикасида 21 нафар,
- Андижон вилоятида 19 нафар,
- Бухоро вилоятида 53 нафар,
- Жиззах вилоятида 17 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
- Навоий вилоятида 4 нафар,
- Наманган вилоятида 13 нафар,
- Самарқанд вилоятида 28 нафар,
- Сирдарё вилоятида 10 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
- Фарғона вилоятида 25 нафар,
- Хоразм вилоятида 12 нафар,
- Тошкент вилоятида 109 нафар,
- Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 201712 (+466) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқдамиш.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморлардан яна 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касаллик қурбонлари сони 1532 нафарни ташкил қилганмиш.

Хуллас, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари. Бундай нарсалар билан узоққа кетиб бўлмайди! Бор нарсаларни очиқча сўзлаб, ҳамма нарсани ТУЗАТИШ устида ишлаш керак, тўғрирорғи, ШАРТ!!! Энг муҳими, ОМИКРОН штамми қанча бўлаётганини ёзиш КЕРАК!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону