Туркистон болалари.
ЮНИСEФнинг ҳисоботида Ўзбекистонда 2021 йилнинг қишида бир миллион бола очликдан ўлиши мумкинлиги айтилган. Бу геносиддир...
Туркистон болалари ўлдирилар беомон -
Ўғизхон чиқмасин деб, Темурхон чиқмасин деб.
Қирғин изига қирғин, қирон изига қирон -
Ўғизхон чиқмасин деб, Темурхон чиқмасин деб.
Араб, пирсиён қирди, қирди келгинди ўрис,
Қирди юртнинг тўрида шулар тўрлатган даюс,
Еру, суви, тинию, пешонам ўрнида туз,
Ўғизхон чиқмасин деб, Темурхон чиқмасин деб.
Ўлдирилди гўдаклар чиқмасин дея Мусо,
Ўз йўлида Мусони ундирмадими худо?!
Шундоқ ҳам оғир ўчни оғирлаштирма, Дунё,
Ўғизхон чиқмасин деб, Темурхон чиқмасин деб.
2021 йил, декабрь.
* * *
Илк бор кўздан ёш - қон бўлиб соғилган куним,
Еру - кўкка йиғи бўлиб ёғилган куним -
Тангрининг бор қарғишлари йиғилган куним -
Тириклайин ўлган куним - тўғилган куним.
Тангрининг бош оти бўлган - Тангри отини -
Унутган эл билармиди - ўзин зотнини?!
Тўрлатгандир тупроғида ёғий - ётини,
Тириклайин ўлган куним - тўғилган куним.
Эсида бор: на Ўғизхон, на Қорачуғи,
Ер юзини қамраб олган ўғизнинг тиғи,
Кўз қораси - Қорачуқдир - юрагим чўғи,
Тириклайин ўлган куним - тўғилган куним.
Еру - кўкдир ушоқдайин майдадан майда,
Шуни сақлаб қололмаган - Туронюрт қайда?!
Шундоқ элга ўғил бўлдим, айт, Тангрим, нега?!
Тириклайин ўлган куним - тўғилган куним.
Боболарин гўрларини этдилар шудгор -
Душманига экин эккан элда борми ор?!
Ёғийга қул, ёғийга ёр - ёвга чўри - ёр,
Тириклайин ўлган куним - тўғилган куним.
Ёв буюрса - онасини зўрлашга тайёр -
Сотқинларни эл бошида этарлар тождор,
Қатағондир эрлар пушти, қатағондир ор,
Тириклайин ўлган куним - тўғилган куним.
Мотам этар - ёвларининг мотамларини,
Байрам этар - ёвларининг байрамларини,
Тўлдирганлар ёвларининг ҳарамларини,
Тириклайин ўлган куним - тўғилган куним.
Юрт меники, аҳли очун талашадилар,
Усти битди, ер остини кавлашадилар,
Менга қарши бир саф бўлиб - ярашадилар,
Тириклайин ўлган куним - тўғилган куним.
Ерга тушгин, улуғ Тангрим, номус -шон бўлсин,
Қирғинларга лойиқни қир - ўч - қирон бўлсин,
Инсоният бўлмаса ҳам - жон Турон бўлсин,
Тириклайин ўлган куним - тўғилган куним.
2022 йил, 19 январь.
* * * * *
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения