20 January 2022
16:00 -
Ўзбекистон Марказий Банки асосий ставкасини ўзгаришсиз қолдиргани ҳақида

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2021 йил давомида асосий ставка 14 фоиз даражасида сақлаб қолинган эди.
Регулятор асосий ставкани охирги марта 2020 йил 10 сентябрда ўзгартирган, ўшанда ставка 1 фоиз бандга пастга туширилган экан.
Ўзбекистон тарихида қайта молиялаш ставкасининг энг юқори кўрсаткичи 1995 йилда кузатилган бўлиб, ўша пайтда асосий ставка 300 фоизга етган, шундан сўнг, 2017 йилгача асосий ставка пасайиб борган ва 27 июнда 9 фоизни ташкил этганлиги ҳам хабарларда айтилмоқда.