19 January 2022
19:50 - Икки томонлама масхарабозлик: Шавкат Мирзиё 19 январь куни Россия Президенти Администрацияси Раҳбарининг Ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилгани ҳақида расмий хабар
Бу ростакам ҳақиқий хабар. Бу ҳақда ҳатто Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг расмий сайтида хабар қилинибди. Шуни ҳам хабар деб ҳисоблаш ғирт масхарабозлик бўлган бўларди.

Ўта қисқа хабарда айтилишича, бу 2 раҳбар ўзаро гапларни гаплашишибди ва келажак режаларини маслаҳатлашишибди.

Нимамиш, аввалига бу учрашув чоғида Дмитрий Козак Россия Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказибди, Шавкат Мирзиё Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва унинг салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳим эканини қайд этиш билан машғул бўлганмиш.

Қисқа хабарда айтилишича, бу раҳбарлар кейин Россия-Ўзбекистон муносабатларини муҳокама қилишибди. Нималар МУҲОКАМА қилингани умуман тилга ҳам олинмаган.

Мана Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг Россиялик меҳмон билан учрашуви ҳақидаги хабарда бошқа ҳеч нарса йўқ.

Шундай экан, бу учрашув масхарабозлик бўлмаган бўлса, аслида у ерда нима бўлган? Мана шу саволларга жавоб бероладиганлар бўлса, уларни саҳифамизга таклиф қиламиз! Қани эшитайлик, у ерда яна нималар бўлаган!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону