05 January 2022
14:20 - Шармандалик: 2022 йилда БМТ саммитларида Ўзбекистоннинг олий даражадаги иштироки кутилмоқдамиш! Шунга нима дейсиз?
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл Харитаси” лойиҳаси эълон қилинибди, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида Ўзбекистон раислигини самарали ва фаол амалга ошириш мўлжалланмоқдамиш.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) саммитларида Ўзбекистоннинг олий даражадаги иштирокини таъминлаш ҳам кўзда тутилганмиш.

Етакчи давлатлар билан кенг қамровли ҳамкорликни стратегик даражага олиб чиқиш ҳамда улар билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни келишиш назарда тутилмоқдамиш.

Ҳамкор давлатлар билан муносабатларни стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиқиш ишлари амалга оширилармиш, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган Шериклик ва Ҳамкорлик Тўғрисидаги Битим (КШҲБ) бўйича музокаралар олиб борилармиш.

Ўзбекистонгда тарқатилаётган хабарларнинг МУТЛАҚО КЎПЧИЛИГИ шунақа миш-мишларга бағишлангани ҳақидаги фактларга фикрингиз қандай, дейилмоқда “Ҳаракат” Агентлигининг хабарларида. Айнан шу хабарлар ҳақиқатдир, қолганлари ёлғондан бошқа нарса эмас.

Шундай хабарларга эътибор беринг ва ҳаммадан шу ҳақдаги фикрларингизни сўранг! Ана ўшанда Шавкат Мирзиёнинг ҳақиқий юзини кўрасиз!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону