05 January 2022
03:30 -
Кечаги кун суратлари: Қозоғистонда одамлар тинчликсевар намойишлар ўтказишмоқда
Қозоғистон шаҳарларида газ нархи ошишига қарши намойишлар бошланибди.
Янги йилнинг илк кунларида Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 60 тенгедан (1 минг 492 сўм) 120 тенгега (3 минг сўм атрофида) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митинг ўтказишлар бошлашибди.
3 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматга “Жанаўзендаги вазиятни зудлик билан иқтисодий мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий соҳада кўриб чиқиш” бўйича топшириқ берибди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев намойишчиларни мулоқотга чақириб, ҳаммани ҳукумат комиссияси иш бошлагани, унинг таркибига президент маъмурияти ходимлари киргани, давлатнинг оператив штаби доимий асосда ишлаётгани, тузилган комиссияга мамлакатдаги барқарорлик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда юзага келган муаммонинг ўзаро мақбул ечимини топиш топширилганини айтибди.
Кўп ўтмай Ҳукумат Комиссияси аъзолари Ақтаудаги намойишчилар билан учрашгани ва Манғистау области учун бир литр газ нархи 50 тенге деб белгиланишини билдиргани хабар қилинди. Аммо ҳозир намойишчилар бошқа талабларини билдиришмоқда.
Булар ҳақида 4 январь куни мамлакатнинг барча йирик шаҳарлари - Нур-Султон, Олмаота, Ақтау, Қарағанда, Чимкент, Ақтўбе, Қизилўрда ва бошқа ҳудудларда ҳам минглаб кишилар кўчаларга чиқишди.
Хуллас, Қозғистонда тинчлик йўқ. Аҳоли ҳам тинч ўтиргани йўқ. Кўрамиз, нималар бўлади, демоқдалар “Ҳаракат”нинг мухбирлари.