19 December 2021
20:45 - Героин ва “мет” авжида: “Толибон” ҳукуматга келгач, Афғонистонда наркотик савдоси гуллаб-яшнамоқдамиш! Бу фикрга ишонадиганлар борми?

Албатта, бу ЁЛҒОН хабар. Чунки, “Толибон” Афғонистонни эгаллагандан бери жиддий ислоҳотлар қила олгани йўқ. Аслида, наркотик ишлаб чиқариш нафақат бас қилинмади, балки гуркираб ривожлана бошлаганига нима дейсиз?

ВВС мухбирлари Афғонистондаги наркотик савдоси қандай ҳолатда экани ҳақида репортаж чиқаргани ҳам жуда қизиқ.

Афғонистон жанубидаги қишлоқлардан бирида жойлашган бинода ичи оқ кристал билан тўла ялтироқ пластик пакетлар тоғдай уюлиб ётгшанмиш. Бу “экспортбоп” сифатли метамфетамин-ку! Бу наркотикни оддий қилиб “мет” деб аташади. Хонада турган 100 кг наркотикнинг бозор нархи 2,6 миллион доллар эхкан. Тез орада уни бутун дунё бўйлаб тарқатишади. То Австралиягача.

Ҳовлига чиқсангиз, иккита тутаётган бочкани кўришингиз мумкин. Демак янги партия тайёрланмоқда. Бу қишлоқда наркотик тирикчиликнинг асосий манбаларидан бири. “Толибон” давлатни қўлга олгач, наркотик савдоси янада “гуллаб-яшнамоқда”.

Аввал Афғонистонда асосан героин етиштириларди, ҳозир эса замонавий наркотиклар, хусусан, кристалл метамфетамин ишлаб чиқариш ҳам ривожланиб кетди. Бу психостимулятор бўлиб, истеъмол қилганлар унга осон ўрганиб қолади ва шу жиҳати билан хавфли.

Бу замонавий наркотик ишлаб чиқариш Афғонистонда урф бўлганига бошқа сабаб ҳам бор. Қисқача “мет” деб аталувчи наркотикнинг асоси эфедриндан иборат. Афғонистонда ўсадиган ва маҳаллий пуштунлар “оман” деб атайдиган эфедра ёввойи ўтида эфедрин борлиги аниқлангач, наркотикчи “ҳунармандлар” ёппасига метамфетамин ишлаб чиқаришга киришиб кетишганмиш.

Афғон наркотик савдосини ўрганувчи етакчи мутахассислардан бири Дэвид Мэнсфилд коинотдан олинган суратлар ёрдамида Афғонистонда метамфетамин ишлаб чиқариш бўйича тахминларини айтибди. Унинг фикрича, толиблар чеклов эълон қилган вақтда далалардаги эфедра аллақачон йиғиштириб олинган бўлади. Бу чекловнинг самараси, агар самара берса, келаси йил июлда билиниши мумкин. Чунки бу вақтда хомашё захираси тугаган бўлади.

Охирги вақтларда афғон деҳқонлари қўли қўлига тегмай ишлаб, кўкнор даласини экинга тайёрламоқда. “Бу зарар эканини биламиз, аммо бошқа нарса фойда келтирмайди”, дебди томорқасини кўкнор экишга тайёрлаётган қандаҳорлик Муҳаммад Ғани.

“Толиб”лар кўкнор экишни тақиқлаши ҳақида миш-миш чиққач, унинг нархи кўтарилиб кетган. Бу эса деҳқонларни кўпроқ кўкнор экишга ундамоқда. Ҳозирча Афғонистонда наркотик савдоси гуллаб-яшнамоқда. Авваллари кўкнорчилар давлат мулозимларига пора бериб ишлаган бўлса, ҳозир очиқчасига бозорларда савдо қилмоқда.

Толиблар 1994-2001 йилларда ҳам Афғонистонни қўлга олган ва ўшанда кўкнор экиш тақиқлаганди. ВВС'нинг ёзишича, кейинчалик кўкнор экиш учун олинган норасмий солиқ толиблар учун муҳим даромад манбаи бўлганмиш.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, 1 кг героин 210 минг Покистон рупиясидан (1 190 доллар) экспорт қилинади. ВВС боғланган собиқ оғуфуруш худди шу героин баъзи суюқликлар билан аралаштирилган ҳолатда ҳам АҚШда 1 кг учун 66 минг доллардан сотилишини айтди. Яъни героиннинг нархи камида 50 баравар қимматлашади. Орада энг кўп даромад қилувчилар героинни тўғридан тўғри истеъмолчига етказиб берадиганлар ҳисобланади. ВВС'нинг ёзишича, “Толибон” наркотик ишлаб чиқарувчилардан ўлпон бўлиши аниқ.

Шундай экан, дейди “Ҳаракат” мухбирлари, Афғонистонда наркотик етиштирш ва уни авваламбор Ўзбекистонда ҳам сотиш – оддий жиноятдир. Чунки, 20 йил аввал бу террористик ташкилот ҳокимиятга келганда, бутун дунё бунга қарши бўлганди.

Мамлакатнинг ҳозирги янги раҳбарияти наркотик ишлаб чиқаришга қарши жиддий курашишини айтмоқда, аммо асл ҳақиқат шундан иборатки, Афғонистонда наркотик ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳозирча фақат кўпаймоқда.

Ҳозир айнан шундоқ бўлаётгани исботланиб бўлди. Шундоқ экан, бу офатни тўхтатиш керак. Акс ҳолда, дейди “Ҳаракат” мухбирлари, бизда ҳам ҲАММА НАРСА СССР замонида каби орқага кетиш бўлади. Бунга йўл қўйиб бўлмайди, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари.

Акс ҳолда, Ўзбекистонимизни ҳам СССР каби кунлар кутмоқда эканлигига ишониш керак бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону