18 December 2021
20:50 -
Шармандалик: Фуқаролардан ортиқча солиқ ундиргани учун 96 нафар раҳбар жазолангани айтилибди, аммо хабарларда биронта жазоланганнинг исми ЙЎҚ!!!
2021 йилнинг ўтган 9 ойи давомида солиқ органлари айрим раҳбарларига нисбатан фуқаролардан ортиқча солиқ ундирилгани учун жазо чоралари кўрилгани ҳақида Давлат Солиқ Қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев 15 декабрда ўтказилган Сенат мажлисида эълон қилибди.
Мулозимга кўра, айрим туман ёки шаҳарларда солиқ органлари ходимлари тадбиркорлардан телефон орқали илтимос қилиб, бюджетга ортиқча солиқ тўловларини тушириш ҳолатларини амалга оширишган экан.
“Бунинг учун 96 нафар раҳбар ходимга нисбатан жазо чоралари қўлладик, 29 нафарининг лавозими 1 поғонага пасайтирилди, 6 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди”, дебди бу Қўмита раисининг ўринбосари Мубин Мирзаев.
Қайд этилишича, жорий йил бошидан 1 октябрига қадар давлат бюджетига ортиқча тўловлар 35 млрд сўмга камайтирилган, аммо умумий миқдор йил бошига нисбатан 116 млрд сўмни ташкил этибди.
Май ойида очиқланган рақамларда эса бюджетга ортиқча ундирилган солиқлар 2021 йил 1 январ ҳолатига 150,7 млрд сўмни ташкил этгани ва у 2020 йил 1 январь (168,1 млрд сўм) ҳолатига нисбатан 17,4 млрд сўмга камайгани маълум қилинибди.
Йиғилишда бу масала юзасидан тадбиркорлар сенаторларга ҳам мурожаат қилаётгани, ортиқча пул ундиришлар фуқароларга муаммо туғдираётгани ҳам айтилибди.
Бу жуда ҳам тўғри хабар бўлган, БИРОҚ биронта одамнинг исми айтилмагани ҳам жазоланишдек гапдир, дейди “Ҳаракат” мухбири. Кейинги хабарларда бу камчилик ҳам йўқ қилиниши керак. Бошқача йўл йўқ. Акс ҳолда, собиқ СССРда каби ҳолга тушишимиз янада тезлашади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения