13 December 2021
21:00 - Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасида стратегик шериклик алоқалари ўртанилгани ва биринчи учрашув Тошкентда бўлгани ҳақида

Тошкентда янги даражадаги саммит - АҚШ ва Ўзбекистон Стратегик Шериклик Мулоқотининг янги даражаси бўлиб ўтгани хабар қилинибди, икки томонлама солиққа тортишдан қочиш тўғрисида битим тузилиши ҳақида ҳам келишилибди.

Илк марта янги даражадаги саммитнинг йиғилиши Тошкентда бўлгани ажабланарли эмас, мазкур мулоқотнинг бошланишини – томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканидан далолат деб айтилибди ва шунга қараб иш қилинибди.

Айтиш керакки, АҚШ тарафига Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу раҳбарлик қилибди.

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги доимий ва қатъий позицияси яна бир бор тасдиқланибди. АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш, демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ишларни фаол қўллаб-қувватлашга тайёрлиги маълум қилинибди.

Аммо, ҳамма биладики, Ўзбекистонда ҳамма нарса бор, аммо НА ДЕМОКРАТИЯ ва НА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҳимоялаш деган нарса умуман йўқ деса бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Стратегик Шериклик Тўғрисидаги Декларация 2002 йилда имзоланганини эслатишдан фойда бор.

Расмда кўриниб турибдики, икки тарафнинг йиғилиши каттагина шаклда бўлган. АҚШ тарафидан Доналд Лу ва унинг ёнида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм турибди. Бошқаларни айтиб ўтиришга ҳам ҳожат бўлмабди.

Хуллас, бу йиғилиш - гапларга кўра, жуда чиройли бўлган, аммо ҳақиқатда қандай бўлганини тушуниш қийин. Нима бўлганда ҳам, чиройли йиғилиш бўлган ва чиройли расмларга туширилган деб ҳисобласак бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону