13 December 2021
17:27 - Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) “дельта” ва “омикрон” штаммлари орасидаги фарқларни маълум қилди, аммо уларнинг орасида фарқ ҳам кўп эмас
“Омикрон” штаммини юқтирганларда касаллик “дельта” штаммини юқтирганларга нисбатан енгилроқ, баъзида симптомларсиз кечиши Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тарафидан айтилмоқда.

Бу ташкилот коронавируснинг “дельта” ва “омикрон” штаммларини ўзаро таққослаб, уларнинг фарқлари ва ўхшашликларни айтиб берибди.

Масалан, “омикрон” штамми “дельта” вариантига нисбатан анча юқумлироқ экан.
ЖССТ “омикрон” штаммини юқтирганларда касаллик “дельта” штаммини юқтирганларга нисбатан енгилроқ, баъзида симптомларсиз кечишини маълум қилибди. Жанубий Африкада коронавируснинг янги штамми аниқлангани ҳақида ноябрь охирларида маълум қилинганди. 10 декабрга келиб “омикрон” штаммини юқтириш ҳолатлари 63 мамлакатда кузатилмоқда.

Хуллас, бу иккита касаллик варинатларининг фарқи бир-биридан кам, аммо бор. Демак, воқеаларнинг давомини кузатиш ва ҳақиқий хулоса чиқариш лозим бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону