12 December 2021
07:29 - Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой СССР парчаланиши сабабларини айтиб, ҳамма нарсани тушунтиришга ҳаракат қилибди
Нурсултон Назарбойнинг сўзларига кўра, СССРнинг сўнгги кунларида келиб, “қайта қуриш ва демократлаштиришни эълон қилган янги раҳбарият етарлича иродага эга эмасди”.

СССР тарқалишининг сабаблари бир нечта, улардан бири – ҳукумат олиб борган иқтисодий сиёсат, дебди Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбой “Россия-24” каналида.

“Социалистик, тоталитар, маъмурий иқтисодиёт ўз ресурсларини тугатиб бўлганди. Иқтисодий блок раҳбарияти буни вақтида сезиши ва иқтисодиётни бошқаришда ўзгаришлар қилиши керак эди, аммо бундай қилинмади. Барча ресурслар тугаб борди, биз биринчи навбатда иқтисодий таназзулга яқинлашдик”, дебди у.

Назарбоевнинг сўзларига кўра, СССРнинг сўнгги кунларида келиб, “қайта қуриш ва демократлаштиришни эълон қилган янги раҳбарият етарлича иродага эга эмасди”.

“Сўнгра объектив омиллар – эсингиздами, Вилнюсда, Болтиқбўйида кўтарилишлар бошланди”, дебди Нурсултон Назарбой 1991 йилда Литва мустақиллик эълон қилганидан сўнг Вилнюсда ҳарбийлар ва халқ ўртасидаги тўқнашувларни назарда тутиб.

“Ва совет иттифоқи раҳбариятидан ҳеч ким, жумладан, СССР президенти Михаил Горбачёв ҳам у ерда нима бўлганини тушунтирмади”, дебди Қозоғистоннинг биринчи ва собиқ президенти.Унинг фикрича, бу Болтиқбўйи республикаларининг иттифоқдан юз ўгиришига сабаб бўлганмиш.

Ниҳоят, Нурсултон Назарбойнинг сўзларига кўра, РСФСРнинг давлат суверенитети тўғрисидаги декларацияни қабул қилиши “барчага мустақиллик эълон қилиши мумкинлиги борасида сигнал бўлган”.

Шундай қилиб, “Барча омиллар СССР йўқ бўлишига олиб келди”, деб хулоса қилибди Қозоғистон Пезиденти.

Аслида, айнан шундай бўлган, дейди “Ҳаракат” мухбирлари. Аммо, Нурсултон Назарбой ҳам катта хатолар қилди. Айнан у Беловежские Пуши англашмасига қўл қўймади ва натижада СССР йўқ бўлди, дейиш мумкин. Демак, Нурсултон Назарбойнинг ҳам бу ишда катта роли бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону