Россиянинг инфекцияга қарши кураш бўйича тезкор штаби маълумотларига кўра, сўнгги бир кеча-кундузда Россияда коронавирусга чалинган 1106 киши вафот этди. Бу пандемия даври учун рекорд кўрсаткичдир, аввалги максимум ўтган ҳафтанинг шанба куни қайд этилганди - 1075 ўлим.
Коронавирус билан боғлиқ ўлимлар сони қаторасига саккизинчи кун 1 мингдан юқори бўлмоқда. Бир кун олдин расмий статистика бўйича Covid-19 билан боғлиқ 1069 ўлим, якшанба куни эса - 1 072 ўлим рўйхатга олинди.
Энг кўп қурбонлар Москвада қайд этилмоқда - 86 (бир кун олдин 83 эди), шунингдек, Петербургда 72, Краснодар ўлкасида - 40 киши вафот этган. Июнь ойи охирларида Москвада кунига 120 атрофида ўлим ҳолатлари рўй берарди, Петербургда ҳам ўлим даражаси шунга яқин бўлган.
Штаб маълумотларига кўра, мамлакатда жами ўлим ҳолатлари 232 минг 775тага етган. Бошқа маълумотларга кўра, пандемия даврида коронавирусга чалинган россияликларнинг 400 мингдан ортиғи вафот этгани айтилмоқда.
Шу билан бирга, Covid-19га чалиниш бўйича кунлик ҳолатлар пасая бошлади - бир кун олдин 37 930 ҳолат қайд этилган (бу пандемия давридаги янги рекорд бўлганди), бугун эса яна 36 446 кишига ташхис қўйилгани тасдиқланди, якшанба куни бу кўрсаткич 35 660тани ташкил қилган.
Аввалги кунларда бўлгани каби, касалланиш асосан Москвадаги ҳолатлар эвазига пасаймоқда - Россия бўйича пасайиш 1 484 ҳолатга тенг бўлгани ҳолда, пойтахтда пасайиш 1 704 ҳолатни ташкил этган (сўнгги кунда 6 074та янги ҳолат қайд этилган), яъни қарийб 22 фоизга. Москва областида бир кун олдинги 3 127 ўрнига 2 930 ҳолат қайд этилган, Петербургда ўсиш кузатилган - 2 693дан 2 735га.
Шу ҳафтада Россияда ишланмайдиган кунлар амал қилиши бошланади: 30 октябрдан бутун мамлакат бўйлаб, 28 октябрдан - Москвада. Айрим регионларда бу режим душанба куниёқ кучга кирган.
Москва ва Петербургда қисман локдаун эълон қилинган - унга кўра бу шаҳарларда фақат озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган дўконлар, дорихоналар, эмлаш пунктлари ва яна бир қанча ташкилотлар ишлашига рухсат берилади. Ресторанлар, кафе ва барлар 7 ноябрга қадар ёпиқ туради.
“Ҳаракат” Агентлиги бу нарсаларни ўз мамлакатимиз, яъни Ўзбекистон билан солиштириш ичида юрибди. Чунки, шунақа рақамлар ва фактлар билан Россия ўралаётган экан, бизда ҳамма нарса тескарича кетаётганлиги билан мақтаниш - қилиб бўлмайдиган иш, демоқдалар мухбирларимиз.
Ҳозир сайловлардан кейин ҳокимият қайта тикланади, айнан шу пайтда Ўзбекистонда янги рақамларга эътибор бериш керак. Акс ҳолда, ҳамма нарса собиқ СССРда каби бўлаверади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения