27 July 2009
15:17 - Сенсация: Аҳмад Закаев чеченлар расмий ҳукуматга қарши ҳарбий қаршиликни тўхтатганини эълон қилди
“Коммерсантъ” газетасининг бугунги сонида ёзилишича, Ичкерия ҳукуматининг қувғиндаги бош вазири ҳисобланадиган Аҳмад Закаев Чеченистон парламентининг раиси Дукваха Абдураҳманов билан Ослода музокаралар олиб борган ва чечен ҳарбий мухолифати расмий чечен ҳукуматининг милициясига қарши ҳарбий курашни 1 августдан бошлаб тўхтатишга келишганини маълум қилган.

У Дукваха Абдураҳманов билан олиб борган музокаралари ҳақида Берлинда ўтказилган Ичкерия парламенти ва ҳукуматининг қўшма мажлисида ҳисобот бергани, ҳисоботи қабул қилинганини ҳам айтган.

Бу хабардан ҳамма нарсани тушуниш қийин, дейди мухбиримиз. Чунки, Закаев милицияга қарши кураш тўхтатилишини гапирмоқда, демак, рус армиясига қарши кураш давом этадими? Бу ва бу каби саволларга жавоб ҳали йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону