09 September 2021
16:33 -
Бугун Тошкентда ЎзЛиДеп қароргоҳида Шавкат Мирзиёни президентликка номзод қилиш бўлибди, у оламшумул нутқ сўзлаб, ўзини 2-чи яратувчи қилиб кўрсатишга ҳаракат қилибди
Тадбирни Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси етакчиси Актам Ҳаитов очиб бергач, сўзни Шавкат Мирзиёга берибди. Унинг кулгидан бошқа нарсага арзимайдиган нутқи ростакам кулгига асос бўлган, аммо институт коллективи унинг президентликка номзодлигини қўллаб-қувватлаган. Мана унинг сўзларидан иқтибослар:
Шавкат Мирзиё: “Ўзбекистонда давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва адолатга асосланган, одамлар манфаатига хизмат қиладиган халқпарвар қарорлар қабул қилиш тизими шакллантирилди. Энг муҳими, биз кўп йиллар давомида амал қилиб келинган “давлат - жамият - инсон” тамойилини ўзгартирдик.
Мамлакатимизда аввало инсон, кейин эса жамият ва давлат манфаати барча ҳаракатларимизнинг негизига қўйилди. Ҳаётимизда “Давлат - инсонлар учун” деган халқчил ғоя изчиллик билан қарор топиб бормоқда.”
Унинг шу каби сўзлари мажлис қатнашчилари тарафидан оғиз очиб кутиб олинибди ва табиий, унинг номзоди тасдиқланибди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Чунки, хабарларга кўра, ҳамма уни оёқ устида туриб кутиб олибди ва шунга яраша ҳурмат кўрсатишибди.
Шавкат Мирзиё ўз нутқида Ўзбекистонда 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 4 минг доллардан оширилиши режалаштирилганини урғулабди. Қадрли ўқувчиларимиз, ўйлаб кўринг – шу катта режами? Яъни, бир йилда ўртача даромад 4 минг доллардан ошармиш, Ўзбекистонда ҳозирнинг ўзида ўртача ойлик 150 доллар атрофида-ку!
Хуллас, шунақа “қуруқ сўзлар” билан гўёки шу мажлисда Шавкат Мирзиёнинг ПРЕЗИДЕНТЛИККА НОМЗОДИ тақсдиқланибди. У бечора ростдан ҳам боши осмонга етиб мажлисни тарк этибди.
Дарвоқе, бу тадбир ҳақидаги расмларнинг биронтасида Шавкат Мирзиёни кимлар қўллаб-қувватлагани умуман кўрсатилмаган. Ҳамма ерда фақат унинг ўзи кўрсатилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения