08 September 2021
21:35 -
“Толибон” ҳаракати вақтинча ҳукумат таркибини эълон қилди, мамлакат шариат асосида бошқарилади
Ҳаракат етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода Афғонистонда шариат қонунлари амал қилишини маълум қилибди. Ваҳолангки, бу ташкилот вакиллари 15 августдан бери Афғонистон кенг қамровли бошқа қонунлар ҳам фойдаланишини билдириб келаётган эди.
Мамлакат Бош Вазирлиги Муҳаммад Ҳасан Охундга юкланган, у бунга қадар Покистондаги “Кветта кенгаши” раҳбари бўлган эди. Мана энди кўриб турибмизки, бу мамлакатни бошқариш тўла исломчилар қўлига ўтибди.
Доҳадаги ваколатхонага раҳбарлик қилиб келган, АҚШ ва бошқа мамлакатлар билан тинчлик музокаралари ўтказган мулла Абдулғани Биродар унинг ўринбосари бўлади.
Ҳукумат раҳбарининг иккинчи ўринбосари лавозимини Абдулсалом Ҳанафий эгаллаган, Амир Хон Муттақий Ташқи ишлар вазири вазифасини бажаради, вазир бўлиши кутилган Шер Муҳаммад-оға Станикзай эса унинг ўринбосари лавозимини эгаллайди.
Мулла Аҳмад-жон Аҳмадий администрация раҳбарлигига тайинланган.
Кутилганидек, ҳаракат асосчиси Мулла Умарнинг ўғли Мулла Ёқуб Мудофаа Вазири, Муҳаммад Фадл Охунд унинг ўринбосари бўлди. “Ҳаққоний тармоғи” етакчиси Сирожиддин Ҳаққоний Ички Ишлар Вазири бўлган, Мавлавий Жалол унинг биринчи ўринбосари, мулла Абдул Ҳақ эса гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўйича ўринбосари бўлганди. Сирожиддин Ҳаққоний тармоқ асосчиси Жалолиддин Ҳаққонийнинг ўғли бўлиб, НАТО ва Америка ҳарбийларига нисбатан қатор терактларни режалаштириш ва ташкиллаштиришда иштирок этган, 2008 йилда ўша вақтдаги президент Ҳамид Карзайга суиқасд уюштирган, америкаликлар унинг боши учун 5 млн доллар мукофот эълон қилганди.
Вашингтон, Москва ва Анқара толибларнинг ҳукуматини тан олишга шошилмаслигини ва воқеалар ривожини кузатишларини маълум қилди. АҚШ толиблар мамлакатда қолган америкаликлар ва бошқа Ғарб давлатлари фуқароларининг, кетишни истаётган афғонларнинг эркин чиқиб кетиши таъминланишини ҳам кутмоқда.
Маданият ва Ахборот Вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид ҳукумат нимага инклюзив бўлолмагани ҳақида иккиюзламачилик руҳидаги баёнотини эълон қилди. Чунки, бу ҳукумат ИСЛОМИЙ бўлиши аниқлашиб бормоқда.
Афғонистон шариат қонунлари асосида бошқарилади деб баёнот берибди ва ҳеч кимда бунга шубҳа бўлмабди.
Кўрамиз, Ўзбекистондек давлат бундай мамлакат билан қандай қилиб алоқалар ўрнатмоқчи.
Сешанба куни толиблар Кобулдаги йирик митингни куч билан тарқатишди. Воқеа жойида олинган видеоёзувларда ҳар қаёққа қочиб кетаётган одамлар, орқа планда кучли ўқ овозлари эшитилаётганини кўриш мумкин. Шу куни юзлаб намойишчилар толиблар бошқарувига қарши намойишга чиқиб, аёллар ҳуқуқига риоя этилиши кафолатланишини талаб қилишмоқда.
BBC ихтиёрига келиб тушган видеода “Толибон” жангарилари ҳавога тартибсиз равишда ўт очаётгани акс этган, ҳолбуки ҳаракат раҳбарияти ўтган ҳафтада бундай амалиётни тақиқлаганди: ўшанда толиблар муваффақиятни нишонлаш чоғида ҳавога ўқ узиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлганди.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен сешанба куни Қўшма Штатлар ҳалигача Афғонистонда қолаётган 100 нафарга яқин америкалик билан алоқада бўлиб тургани ва уларни бу мамлакатдан эвакуация қилиш режаси устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
Доҳага ташрифи чоғида журналистлар қаршисида чиқиш қилган Блинкен «Толибон» расмийлари АҚШга барча зарур ҳужжатларга эга хорижликларнинг барчаси чиқиб кетиши учун шароит яратиб беришни ваъда қилганини айтди.
Худди шу матбуот анжуманида Қатар ташқи ишлар вазири, шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ас-Соний Қобул аэропорти яқин кунлар ичида қайта очилишига умид билдирди. Аммо ҳозирча аэропорт фаолиятини ким ва қандай бошқариши бўйича келишувга эришилмаган. Бунгача аэропорт хавфсизлигини турк ҳарбийлари таъминлаб келишган ва турк амалдорларининг сўзларига кўра, айни вақтда аэропорт хавфсизлиги борасида музокаралар олиб борилмоқда.
Мингга яқин киши, шу жумладан америкаликлар ҳам Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳрида хусусий рейсларга рухсат берилишини кутиб туришибди. Бу ҳақда Reuters билан суҳбатда чартер рейс ташкилотчиларидан бири айтиб берган, у рейс ташкил этилиши кечикишида АҚШ Давлат Департаментини айблаган.
Ғарб давлатлари Афғонистонга шошилинч инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатишга тайёр. Аммо кенг миқёсдаги иқтисодий ҳамкорлик йўлга қўйилиши толиблар мамлакат бошқарувида ўзини қандай тутишига боғлиқ бўлиши ҳам ўз-ўзидан маълумлигича қолмоқда.