Маълумки, мамлакатимизда 1990 йил март ойида СССР тарқатилмай туриб иттифоқ мамлакатлари ичида Ўзбекистон ССРда илк бор президентлик лавозими таъсис этилганди. Ўша пайтда, яъни 24 март куни Олий Кенгаш Халқ Депутатлари Компартия Марказий Қўмитаси Бош Котиби бўлган Ислом Каримовни президент этиб сайлашган эди.
1991 йил 29 декабрь куни мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор президент сайловлари бўлиб ўтди. Сайловларда Халқ Демократик Партиясидан Ислом Каримов 86 фоиз овоз билан ғалаба қозонгани ҳам м аълум.
Кейинги сайловларда ҳам Ислом Каримоқ президентликка сайланган ва шу билан Ўзбекистонда яккаҳокимлик ўрнатилганди.
Аммо, 2016 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 78 ёшида оламдан ўтди, янги сайловларда шу пайтгача 13 йил Бош Вазир вазифасини бажариб келаётган Шавкат Мирзиё янги президент бўлди. Мана энди, 24 октябрда навбатдаги сайловлар бўлади. Табиий, Шавкат Мирзиё қайтадан президент этиб сайланади.
Тўғри, охирги президент сайловларида Шавкат Мирзиё учун 15 миллион 900 мингдан ортиғи, яъни 88,61 фоизи ёқлаб овоз берди. Шу билан бу одам Ўзбекистоннинг тарихидаги 2-чи президент бўлиб қолди.
Мана энди, шу йил ҳам президент сайлови бўлади ва мамлакат тарихидаги олтинчи президентлик сайлови жорий йил 24 октябрида бўлиб ўтади.
Ҳеч шубҳа йўқки, бу сайловларда:
Миллий Тикланиш Партиясидан Алишер Қодиров,
ЎзЛиДепдан Шавкат Мирзиё,
ХДПдан Мақсуда Ворисова,
“Адолат” партиясидан Баҳром Абдуҳалимов,
Экология партиясидан Нарзулла Обломуродов
иштирок этади ва табиий Шавкат Мирзиё яна ПРЕЗИДЕНТ бўлиб сайланади.
Хуллас, шунақа гаплар, шунақа фактлар, дейди “Ҳаракат” мухбири. Демак, янги президент яна ўша Шавкат Мирзиё бўлади.