29 August 2021
01:06 - Афғонистон янги ҳукуматининг таркиби бир ҳафта ичида эълон қилиниши мумкин
Бу мамлакатнинг янги ҳукумати таркиби бир ҳафта ичида эълон қилинади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

“Толибон” ҳаракати асосий вазирлик ва идоралар раҳбарлигига номзодларни аниқлаб бўлган. Ҳаракат вакилининг айтишича, ҳукумат таркибидан аёллар ҳам ўрин олиш-олмаслиги масаласини раҳбарият ҳал қилади.

Аввалроқ толиблар Афғонистонни бошқариш учун 12 кишидан иборат кенгаш тузишни режалаштираётгани ҳақида маълумот берилган эди.

Турли манбаларга кўра, АҚШ янги ҳукумат таркибига собиқ президент Ҳамид Карзай ва Миллий Ярашув Олий Кенгаши раиси Aбдулла Aбдуллоҳни киритишни талаб қилаётган эмиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону