22 August 2021
19:12 -
Al-Arabiya телеканали хабар беришича, толиблар Панжшердаги қаршилик кучларига таслим бўлиш учун 4 соат вақт ажратишибди
“Толибон” ҳаракати Аҳмад Масъудга Панжшер водийсини топшириш учун 4 соат муҳлат берилгани ва Аҳмад Масъуд билан Амрулла Солиҳ қолаётган Панжшерни босиб олишга тайёр эканликларини айтишибди.
Толиблар тарқатган видеода Амрулла Солиҳ ва Аҳмад Масъуд ўз назоратлари остидаги вилоятни 4 соат ичида топширишлари кераклиги, акс ҳолда, толиблар билан жангга тайёр туриш кераклигини айтишибди.
Ўз навбатида, қаршилик кучлари етакчиси Аҳмад Масъуд “Аш-Шарқ ал-Авсат” нашрига берган интервьюсида толиблар билан ҳам музокараларга, ҳам “охиригача курашиш”га тайёрлигини айтибди. “Биз толиблар билан инклюзив ҳукуматда иштирок этишга тайёрмиз. Бироқ экстремизмга қаратилган ҳукуматни шакллантиришга йўл қўйиб бўлмайди. Бу Афғонистон учун ҳам, минтақа ва бутун дунё учун ҳам хавфли бўлади”, дебди у.
Буюкбританиянинг BBC телерадиокорпорацияси таъкидлашича, қаршилик ҳаракати айни вақтда 9 мингга яқин жангчига эга экан.
Эслатиш керакакки, толиблар Россия элчихонаси орқали панжерликларга “сиёсий сигнал” беришган ва улар Панжшер етакчиларига ушбу ҳудудга киришга ҳали бирорта уринишни амалга оширмагани ҳамда вазиятни сиёсий келишув орқали тинч йўл билан ҳал қилишга умид қилишаётганини етказишни сўрашганди.
Хуллас, шунақа гаплар, дейди “Ҳаракат” мухбири, кўрамиз, буёғи нима бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения