18 August 2021
17:26 - Юсуф Жума: Жаноб Шавкат Миромонович, Муфтийнинг ўлимидан сабоқ олинг!!!
Ҳар ким ўз яқинлари учун азиздир.
Муфтий Усмонхон Алимов яқинларига Улуғ Тангридан бардош тилайман...
Эсли киши ҳар бир ўлимдан сабоқ олади - ҳар бир ўлим -
дўст ўлимими, душман ўлимими дарсдир.

Умрнинг ўткинчилигини - ҳар бир дам инсон учун охирги дам бўлиши мумкинлигини эслатади, очунда бир из қолдиришга - яхшилик этишга - чин ибодат қилиб қолишга шошилтиради.
Ўзбекистон диний идораси - Ўзбекистоннинг барча идораларидай - Президент девонидай КГБнинг бир малайхонасидир.

Ўзбеклар ўзининг ашаддий душманларини ва ашаддий сотқинларини боқаётган қўрқоқ ва аҳмоқ эл!
Кейинги ўттиз йилда:
Миллат қулга - чўрига айлантирилди,
Диндорлар қатағон этилди,
Эрлар ўлдирилдилар,
Юрт ўрис томондан СССР давридагидан милён карра кўп таланмоқда, ер ости конлари бўшаб бормоқда.
Экалогия хонавайрон - иқлим ўзгаришидан эмас - талончилик -
ерни портлатиб - ер ости конларига ҳужум боис,
чиқинди боис, Орол боис ...

Орфуруш - юртфуруш иркит Каримов ва бу йўлда “отасини” доғда қолдирган падаркуш номуссиз иркит Мирзиёев боис...
Ўзбекка ўз газини бермаслик...
Давлатни террор йўли билан эгаллаб, террор йўли билан бошқариш... Кўҳна ва бетакрор обидаларнинг йиқилиши - миллатнинг ўқ илдизини кесиш...
Ҳар бири ўзбек учун қирғиндир...

Бирортаси ҳақида Диний идора бир сўз дедими - ўттиз йилда?!...
Номозу ҳаж, рўза, қурбонликдай ишлар - исломнинг кийими холос. Чин тоати - икки дунёда ардоқлайдиган ибодати - тани - жони
энг оғир дамда ҳам ўлимдан қўрқмай ҳақни айтиш ва
ҳақ йўлида мардона курашдир!!!

Мусулмон дунёси у ёқда кийим намойиш этадими?!...
Ўн беш йил шу идорага раислик этган Усмонхон Алимов - Муфтий бир оғиз ҳақни айтдими?!
Ё геносед этилаётган қондошларимиз уйғурлар тўғрисида бир сўз сўйладими?!...

Аксинча, иркит динсиз араб шайхларининг иркит динсиз муриди Шавкат Мирзиёевнинг буйруғи билан
БАҲОВУДДИН НАҚШБАНДИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ
кўп асрлик тутини кесишга фатво берди.

Ўша замон нодон, саводсиз, порахўр “олим” - етим - есир студентлар степиниясини ўғирлаган - ўғри, сотқин Президент Шавкат Мирзиёевга такрор - такрор ёздим -
ТАНГРИНИНГ КУЧИ БИЛАН ЎЙНАШМА?!

Тутни жойига қўй - йўқса хаси ҳам сенинг ва оиланг бошига чексиз мусибат келтиради.
Ва тағин Улуғ Соҳибқирон Амир Темур Кўрагон ҳазратларининг муборак қабрларини очган СССРнинг йигирма миллион қурбон берганини эслатдим...
Нодон нодонлигидан қолармиди - яна кимсан президент бўлса...
Сабоқ олинг, Шавкатбой!!!

Москва муфтийни асрай олдими - сизни асрай олса...
Қўрқоқ эл билан ўйнашсанггиз ҳам муборак тупроқ билан ўйнашманг....
НАЖМИДДИН КУБРО ҲАЗРАТЛАРИ ХОТИРАЛАРИГА.
Она юрт - ЎЗИдан буюк иноят - Кубролар хокидан бўлган иморат. Агар Тангри берса Каъбага оёқ Келиб Туркистонни этар зиёрат!!!

2021 йил, 15 август.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону