17 August 2021
18:25 - Афғонистонда толибларга аввалги ҳукуматдан нималар қолди ва улар қандай ишлатилади?
Маълумки, РБК (РосБизнесКонсалтинг) – Россиядаги энг катта медиахолдинглардан биттасидир. Шу сабабли, ҳозир ҳамманинг кўзи шу ерда. Ва айнан РБК Афғонистондаги асосий нарсаларни аниқлаштириб эълон қилмоқда.

Жаҳон Банки маълумотларига кўра, 2003-2012 йилларда Афғонистон иқтисодиётининг ўсиши ўртача 9,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2015-2020 йилларда ўртача йиллик ўсиш 2,5 фоизга тушиб кетди. Ўтган йили Афғонистон ЯИМ 5 фоизга тушди, деб ҳайқирмоқда Осиё Тараққиёт Банки. Кўрамиз, буёғи има бўлади?!

Жаҳон Банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда аҳолиси 40 млн нафарга яқин бўлган Афғонистон иқтисодиёти 19,8 млрд долларни ташкил этган. Бу 3,3 млн киши яшайдиган Босния ва Ҳерцеговинаники билан тенг ва 30 млн кишилик Яман (23,5 млрд доллар) ёки 500 мингга яқин киши яшайдиган Исландияникидан (21,7 млрд доллар) кам.

Афғонистон аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича энг қашшоқ давлатлардан бири – 509 доллар.

Август бошларида Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) барча мамлакатлар учун 650 млрд доллар маблағ ажратилишини маъқуллабди. Афғонистонга бу маблағдан 455 млн доллар тегади. 13 август куни ХВЖ вакили ташкилот Афғонистондаги воқеаларни диққат билан кузатиб боришини айтибди.

Афғонистон Марказий Банки маълумотига кўра, 2020 йил ўрталарида мамлакатнинг ташқи қарзи 2,14 млрд доллар атрофида бўлган, ҳозир унинг ташқи қарзи - 1,2 млрд доллар экан.

ХВЖ, Жаҳон Банки, Осиё Тараққиёт Банки каби институтларда айнан шу рақамларни билдиришмоқда.

2021 йил апрел ойи охирига Афғонистоннинг халқаро резервлари 9,4 млрд долларни ташкил этди, дейилади ХВЖ ҳисоботида. Унинг 1,3 млрд долларга яқини олтинда сақланади.

Эндиликда бу резервлар “Толибон” ихтиёрига ўтиши кутилмоқда. Аммо толиблар хорижда сақланаётган резервларни олиш имкониятига ТЎЛА эга эмас, чунки уларга нисбатан халқаро санкциялар жорий этилган.

Экспорот ва импорт масаласи жуда муҳим. 2019 йилда мамлакат товар экспортининг умумий ҳажми 870 млн долларни ташкил этган, деб кўрсатилганди Жаҳон Банки маълумотларида.
Шу билан бир вақтда, импорт анчагина юқори 8,6 млрд долларга яқин. Энг йирик импорт ҳажми торф, нефт маҳсулотлари, ўсимлик мойларига тўғри келади. Асосий савдо ҳамкорлари - Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Туркия.

Афғонистонда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича ҳисоботга кўра:

- 2020 йилда қашшоқлик даражаси 2017 йилдаги 54,5 фоиздан 47,1 фоизга тушган;

- 2020 йилда аҳолининг базавий тиббий хизматлар билан қамраб олиниши 2013 йилдаги 60 фоиздан 85 фоизга етган.

Шундай аҳволда ҳам бу давлатнинг норасмий ҳаражатлари толибларнинг ноқонуний иқтисодиётидир.

Вашингтон халқаро муносабатлар марказининг турли ҳисоб-китобларида айтилишича, “Толибон” ҳаракати жиноий соҳалар (кўкнори етиштириш ва гиёҳванд моддалар савдоси, назорати остидаги ҳудудлардаги тижорий фаолиятдан йиғимлар ва бошқалар) орқали йилига 300 млн доллардан 1,6 млрд долларгача даромад топар экан. БМТнинг маълумотларига кўра, “Толибон” охирги йилларда фойдали қазилмалар қазиб олишдан 460 млн долларга яқин даромад олаётгани ҳам муҳим хабарлардан биттасидир.

Аммо, кўрамиз, воқеалар қандай ривожланади, дейишмоқда “Ҳаракат”нинг одамлари. Чунки, бу давлат - ҳали ҳақиқий ДАВЛАТ ҲАМ ЭМАС, ҳамма гап у қандай оёққа туришида. Аммо, бунга ҳам муҳим ижтимоий/сиёсий сабаблар бор. Аҳвол ростакам ДАБДАЛА.

Тўғри, ҳали сиёсий вазият ҳам аниқ эмас. Воқеаларни кузатиш керак – Абдурашид Дўстим каби сиёсий лидерлар нима кўрсатишолади. Ҳамма гап шуларда.

Кўрамиз, нима бўлишини!? Муҳим бўлгани, кузатамиз!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону