26 July 2009
03:27 -
Қирғиз мухолифати сайлов натижаларини қабул қилмоқчи эмас
Аслида, мухолифатнинг номзоди Алмазбек Атамбаев ҳали сайлов тамомланмасдан олдиноқ ўз кузатувчиларини сайлов участкаларидан чақириб олган, ўз тарафдорлари сайлов участкалари бекилиши билан Бишкек марказида концерт уюштиришини ва у митингга айланиб кетишини билдирганди. Яъни, мухолифат сайлов натижаларини қабул қилмаслиги аввалдан маълум эди. Лекин, концертдан кейин ҳамма митингсиз тарқалиб кетди.
Ҳали сайловнинг ниҳоий натижалари эълон қилинмади, аммо, Бақиев президентлик курсисида қолишига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Қўшни мамлакатларнинг президентлари ўз ҳамкасбларини ғалаба билан табриклаб ҳам бўлдилар.
Кеча кучқурун Алмаз Атамбаевнинг сайлов штаби раҳбари, Қирғизистон парламенти депутати Бакит Бешимов сайловда мухолифат лидери ғалаба қозонгани, у сайловчиларнинг 60 фоизининг овозини олгани, унинг ғалабаси Бақиев томонидан ўғирланганини гапирди ва мухофат норозилик митинлари бошлашини билдирди. Табиий, ҳуқуқий йўллар билан ҳам сайлов натижаларини бекор қилиш ва янги сайловлар тайинлатиш учун ҳаракатлар давом этаверади.
Аммо, кўринишидан, мухолифатнингбу масалада ҳеч қандай шанси йўқ, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Чунки, унинг қўлида ҳуқуқий кураш учун асос бўладиган жиддий фактлар йўқ. ЕХҲТ ва ЕИ каби обрўли ташкилотларнинг баёнотида ҳам, сайлов Ғарб стандартларига мос келмаслиги гапирилади, бироқ аниқ фактлар келтирилмайди.