26 July 2009
03:11 - HRW: “Диссидент шоир Юсуф Жума қийноққа тутилмоқда”
Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича дунёдаги етакчи ташкилотлардан бири - "Хьман Райст Уотч" Ўзбекистон ҳукуматини диссидент шоир Юсуф Жумани қийноққа тутишда айблади.

Юсуф Жума Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиши ортидан 2007 йил декабрида ҳибсга олинган ва беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
"Хьюман Райтс Уотч"нинг айтишича, жазо муддатини Қорақалпоғистондаги Жаслиқ қамоқхонасида ўтаётган Юсуф Жума изоляторга ташланган ва саккиз кун давомида ҳарорати баланд хонада ушлаб турилган.

"Юсуф Жуманинг бу йўсинда таҳқирланиши даҳшатлидир. Аслида у умуман жазоланмаслиги керак эди," - деди Хьюман Райтс Уотч ташкилотининг Оврўпо ва Марказий Осиё бўлими директори Ҳолли Картнер. - "Ўзбек расмийлари Юсуф Жумани дарҳол қўйиб юборишлари ва уни қийнаган шахсларни жазога тортишлари керак."

Юсуф Жуманинг рафиқаси Гулнора Олтиева ва аксар фарзандлари АҚШда сиёсий бошпана олганлар. Шоирнинг ўғли Машраб ҳам маҳкамага тортилган. Кейинчалик унинг қамоқхонада бедарак йўқолгани айтилади.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистон қамоқхоналарида минглаб сиёсий ва диний маҳбусларнинг сақланишини айтишади. Расмий Тошкент қийноқ даъволарини рад этиб келади. // ББС ўзбек хизмати

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону