08 August 2021
16:11 - Баҳодир Жалолов – Ўзбекистон тақимида 3-чи Олимпиада чемпиони бўлди!
8 август куни Токио Олимпиадасининг сўнгги кунида Баҳодир Жалолов (+91 кг) олтин медал учун жангда америкалик Ричард Торресга қарши рингга кўтарилди.

Жангнинг биринчи раунди тенг курашлар остида кечди, аммо ҳакамлар бу раундни америкалик боксчига беришди - 2:3. Иккинчи раундда эса Жалолов рақибга босимни оширди ва бир неча бор хавфли зарбалар йўллаб, рақибни нокдаун ҳолатига туширди. Бу сафар ҳакамларнинг барчаси Жалоловнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.

Жалолов ҳал қилувчи раундда ҳам фаоллик кўрсатишда давом этиб, кучли зарбалари билан рақибни қийнаб қўйди. Якунда ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини тан олишди ва Жалолов Олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди.

Бу – Ўзбекистоннинг 3-чи олтин медали, бокс жамоасининг Олимпиададаги ягона медали бўлди.

Олимпиада якунларига кўра, Ўзбекистон делегацияси 3та олтин ва 2 бронза билан умумий рейтингда 31-ўринни эгаллади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону