05 August 2021
16:20 - Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди, аммо доллар курси бўйича ҳамма нарса бир тийин

Давлат Статистика Қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари минимал-максимал нархи маълум қилинди.

2021 йил 4 август ҳолатига кўра, суякли мол гўштининг 1 килограмми нархи 45 000 - 68 000 сўмни ташкил қилди. Шунингдек:

- қўй гўшти (1 кг) 52 000 – 80000 сўм;

- картошка (1 кг) 1 500 – 5 000 сўм;

- пиёз (1 кг) 800 – 3 000 сўм;

- сабзи (1 кг) 3 000 – 10 000 сўм;

- тухум (10 дона) 5 000 – 14 000 сўм;

- гуруч (1 кг) 5 000 – 18 000 сўм;

- ўсимлик ёғи (1 л) 14 000 – 24 000 сўм;

- шакар (1 кг) 7 500 – 9 000 сўм.

Унутмайликки, дейди “Ҳаракат” Агентлиги, ҳозир Ўзбекистонда 1 АҚШ долларининг расмий курси тахминан 10 минг 620 сўм атрофида. Демак, нархларнинг ҳаммаси доллар курси бўйича бир тийинга қиммат, чунки доллар бизда энг катта БАХТ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону