28 July 2021
16:34 -
Яна антирекорд: Ўзбекистонимизда бир кунда 843 кишида коронавирус аниқлангани, 8 киши оламдан ўтгани ҳақида
Кеча Ўзбекистонда 843 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилибди, 556 нафар кишида пневмония аниқланиб, 8 нафар бемор шу касаллик туфайли оламдан ўтибди.
Авваллари ҳам кўп марта айтганимиздек, Ўзбекистонда 27 июль куни пандемия бошидан бери антирекорд янглиланибди - 843 киши коронавирусга чалинибди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони 126 627 нафарга етибди. Бу ҳақда Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 556 нафар кишида пневмония аниқланган. Қайд этиш лозим, ушбу кўрсаткич ҳам Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг пневмония ҳолатларини беришни бошлаган санадан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бундан аввалги антирекорд 26 июль куни қайд этилган бўлиб, унда 521 кишида пневмония аниқлаганди. Мана энди ўша “рекорддан” ҳам ошибмиз.
Хабарларда айтилишича, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор оламдан ўтгани ва касалликдан вафот этганлар сони 853 нафарни ташкил қилаётгани ҳам айтилган. Ушбу кўрсаткич ҳам вафот этганлар сони бўйича қайд этилган энг юқори рақамдир. Бундан аввал, 23 ва 25 июль кунлари 7 киши вафот этган эди.
Хуллас, кўриб турибсизки, дейди “Ҳаракат” мухбири, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги халқни алдаш йўлидан кетмоқда. Шундай ДАҲШАТЛИ кунда Ўзбекистон диктатори Шавкат Мирзиё Тошкент шаҳрини айланиш билан шуғулланаётганига нима деймиз? Баттар бўлсин деб айтишга тилимиз бормайди, чунки, асл РАҚАМЛАР булардан ҳам даҳшатли. Аҳволимиз – ҳақиқий ДАБДАЛА!!!