Ўзбекистон Марказий Банки ўтган чоракда ЯИМ ўсиш прогнозини 5,8 фоиз қилиб белгилаганмиш! Шундай бўлса, бундай банкнинг кимга кераги бор деган савол туғиладику!
Ҳамма гап шундаки, йилнинг биринчи чорагида берилган прогнозларга эътибор ҳам бермабмиз, аслида жуда қаттиқ эътибор беришимиз керак экан.
Ҳозир янгиланган прогнозларга кўра, 2021 йил якунлари бўйича ЯИМ ҳажмининг реал ўсиши биринчи чорак якунлари бўйича прогноз қилинган дастлабки (4,5-5,5 фоиз) кўрсаткичлардан 1 -1,3 фоизга юқори бўлиб, 5,8-6,8 фоиз доирасида бўлиши кутилмоқдамиш.
Бўлиши мумкин, аммо бундай прогноз кимгадир керак эканми? Бунинг устига янги савол туғилмоқда: Янгиланган иннфляция даражаси бўйича қандай кутилмалар чиқиши кутилмоқда?
Прогнозларга кўра, якуний истеъмол харажатларининг реал ўсиши 7-8 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда эмиш. Хўш, ҳақиқий инвестициялар қанча бўлади, прогнозлар ўзи қанча?
Мутахассислар айтишича, асосий капиталга инвестициялар ҳажми йил якуни бўйича 13-18 фоизга, хусусан, марказлашган инвестициялар ҳажми 24-26 фоизга, марказлашмаган инвестициялар ҳажми эса 10-16 фоиз атрофида ўсиши прогноз қилинмоқда ЭМИШ!?
Ўзбекистон каби НОЖИДДИЙ ҳукуматнинг кутишларига қаранг. Экспорт импортга нисбатан ўсиши ҳам мумкинмиш! Шунга ким ишонади? Экспорт ҳажмлари (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йили пандемия сабабли кескин камайишидан сўнг, ички ва ташқи иқтисодий фаолликнинг тикланиши ҳисобига жорий йилда 20-25 фоиз атрофида, импорт ҳажмларининг эса 12-15 фоизга ЎСИШИ КУТИЛОМОҚДАМИШ.
Мана шунақа эртаклар билан яшамоқда, бечора ҳукуматимиз!?
Ҳурматли ўқувчиларимизни бу иш билан ЖИДДИЙ қизиқишга чақирамиз ва катта натижалар кутиб қолаверамиз!!!