25 July 2021
20:37 - Ўзбекистонда яна 700дан ортиқ киши коронавирусга чалиниб, уларнинг 7 нафари оламдан ўтибди, “Ҳаракат” нима демоқчи?

Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 7,8 минг гектардан кўпроқ ер майдонлари пойтахтнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига қўшиб берилди. Шунингдек, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳисобига ўтказилган.

Халқ Депутатлари Тошкент Шаҳар Кенгашининг бу ҳақдаги қарори 23 июль куни қабул қилинган ва улар бир қатор ахборот воситаларида эълон қилинган эди.

Мана ўша эълон қилинган фактлар айнан қуйидгичадир.

“Тошкент шаҳрида бўш ер майдонларининг камлиги натижасида янги қурилиш ва инфратузилма объектларини барпо этиш орқали аҳоли фаровонлигини оширишда қатор қийинчиликлар кузатилмоқда. Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини мавжуд якка тартибдаги уйлар жойлашган ер участкаларининг давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиниши аҳоли ўртасида ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда”.

Тошкент шаҳрининг кейинги ривожланиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан ўтадиган жами 7853,3 гектар ерларнинг Тошкент шаҳрига қўшиб олиниши ҳисобига Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани алоҳида таъкидланган.

Ҳужжатга айтилишича:

- Сергели тумани таркибига Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан 1827,1 гектар (шундан, 424,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари);

- Бектемир тумани таркибига Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан 490 гектар (шундан, 154,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ва Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан 1134,2 гектар;

- Мирзо Улуғбек тумани таркибига Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2294,6 гектар (шундан, 1090,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари);

- Яшнобод тумани таркибига Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2107,4 гектар (шундан, 1002,6 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони, жами 7853,3 гектар ер майдони Тошкент шаҳри таркибига қўшилди.

Бундан ташқари, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилди:

- Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига;

- Бектемир туманидан 137,5 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилди.

Халқ Депутатлари Тошкент Шаҳар Кенгашининг қарорида Тошкент шаҳри ва вилояти туманларининг янги чегаралари таснифлаб чиқилган. Эндиликда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритиши кутилмоқда. Шу сабабли, фактлар ҳали ҳеч қаерда тўла эълон қилингани йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону