Мана ҳақиқий сенсация! 19 ёшли Улуғбек Рашидов финалда буюк британиялик рақибини тор-мор қилди ва жаҳон чемпиони бўлди.
68 кг вазн тоифасида Олимпиадага келган ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашидов финалда олтин учун кечган баҳсда Буюк Британия вакили Бредли Синден билан урушди ва натижада чемпион бўлди.
Улуғбек Рашидов дастлабки раундларни ўз фойдасига ҳал қилди. Учинчи раунд эса ўта ҳаяжонли кечди ва сўнгги сониялардаги ҳаракатлари эвазига устунликни ўзига қайтарган Ўзбекистон вакили ғалабага эришиб, олтин медални ўзиники, тўғрироғи, Ўзбекистонники қилди.
Маълумот учун, Улуғбек Рашидов дастлабки босқичда малилик Сейду Мофанани 38:17 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди. Чорак финал йўлланмаси учун жангда эса 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори, шу вазн тоифасининг биринчи рақамли вакили бўлиб турган жанубий кореялик Ли Де Ҳунни қўшимча вақтлардаги олтин очколар орқали мағлуб этиб (21:19), уни турнирдан чиқариб юборди.
Чорак финалда эса эронлик Мирҳошим Ҳуссайни устидан ғалаба қозонди (34:22). Финал йўлланмаси учун жангда Босния ва Герцеговина вакили Нежад Ҳушич осонлик билан таслим этилди (28:5).
Хуллас, шунақа гаплар ва шунақа натижа!