30 июн куни Испаниянинг Билбао шаҳридан юборилган 2та локомотив ва 11та вагон, шунингдек, яна алоҳида 4та вагон, Тошкентга етиб келгани ҳақида маҳаллий ахборот воситалари хабар бермоқдалар.
“Ўзбекистон Темир Йўллари” ширкатига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Испаниянинг “Талго” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Aфросиёб” тезюрар поезди Билбао шаҳридан махсус юк кемасида юборилган экан.
Поездлар 4000 км масофани босиб ўтиб, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб келгач, у ерда ҳаракат таркибининг барча вагон ва локомотивлари йиғилиб, яхлит ҳолатга келтирилди ва 20 июл куни темир йўл орқали Ўзбекистонга жўнатилди.
Мана бугун улар Тошкентга етиб келди, аслида, 24 июл куни, яъни ҳозиргина Тошкентга етиб келди. Локоматив ва вагонларнинг ҳаммаси махсус ўралмаларда экан.
Бунга қадар Ўзбекистонга “Талго” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тезюрар поездлардан тўрттаси олиб келинган бўлса, бугунги таркиб бешинчиси бўлди. Йил якунига кўра, яна битта шу турдаги юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд келтирилиши маълум қилинмоқда.
Расмда – аввал олиб келинган локомотив ва вагонларни кўрмоқдасиз.