17 July 2021
14:18 -
Ўзбекистонда шармандалик - коронавирус ва пневмония: Кунлик ҳолатлар сони 900дан ошиқ, яна 4 бемор оламдан ўтибди
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги (ССВ) сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 500 нафардан, пневмония қайд этилганлар сони эса 400 нафардан ошгани, бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони 4 тага ошгани ҳақида хабар берди. Нимамиш, аҳвол айнан шундаймиш! Шу рақамларга ишонадиганлар борми?“2021 йил 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118881 (+501) нафарни ташкил этмоқда”, дейилади ССВ бугун тарқатган хабарда.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 416 нафар кишида пневмония аниқланганмиш.
Хуллас, аҳвол шунақа ғариб. Бунинг устига, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор оламдан ўтиб, бу касалликдан оламдан ўтганлар сони 793 нафарни ташкил қилганмиш.
Шунақа гаплар, хабарлар эмас.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения
