16 July 2021
21:42 - Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё Элизабет Шервуд-Рэндалл бошчилигидаги АҚШ делегацияни қабул қилгани ҳақида хабар
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиё 16 июль куни пойтахтимизда ўтаётган халқаро конференция доирасида Америка Қўшма Штатлари президенти маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл бошчилигидаги делегацияни қабул қилибди.

Икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари ва халқаро сиёсат масалалари кўриб чиқилибди ва давлатимиз раҳбари кейинги йилларда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал суръат билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этибди.

Элизабет Шервуд-Рэндалл эса, ўз навбатида, Ўзбекистон Президентига АҚШ Президенти Жозеф Байденнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказганмиш.

Айни замонда, мамлакатимизнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, Марказий Осиёда ишонч, яхши қўшничилик ва шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар қатъий қўллаб-қувватланаётгани тан олинибди.

Учрашувда конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш масалалари, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари, шу жумладан пандемияга қарши курашиш ва аҳолини эмлаш, АҚШнинг етакчи компания ва банклари иштирокида қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш муҳокама қилинганмиш.

Аксинча, охирги жумладаги гаплар мутлақо ёлғон. Хабарда икки тарафлама фикр аламашилгани айтилган холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону