15 July 2021
15:08 - Юсуф Жума: “РОССИЯ ТОЖИДАГИ БЕБАҲО ДУР - ГАВҲАР ТУРКИСТОН”нинг қора кунларидан бири тўғрисида

13 июль - ўзбеклар қирғин - ГЕНОЦИД этилган кунлардан бири.
ТУРКИСТОН - ТУРК-ИС(ЎЗ-ЎЗИ-ТАНГРИ)-ТОН(усткийими - тўн) - турк Тангри ичида демакдир.
Она юрт - Тангри ичи деб кўрилган - чиндир.
Истон пирсиёнча эмас.
Турклар ўтмишда пирсиёнларни суққа - соқовлар деб атаган. Жонидан устун қўйган юртининг отини суққача отлармиди?!!!

1916 йил 13 июлда мардикор олишга қарши - ўрисга қарши Жиззах қўзғолони бўлди. Қўзғолончилар ва қўзғолонда қатнашмаганлар, ҳатто чолу кампирларгача, гўдакларгача барча қириб ташланди.
Ўзбекистоннинг бугунги бош тўрачаси - Кремль танлаган сотқин - саводсиз “олим” Жиззахлик Ш.Мирзиёев шу геносидни эсладими - биладими?!

Нодонлигини кечирса бўлади, сотқинлигини, даюслигини кечириб бўладими?!
Қирғинчи ўрисларга шу даюс ёдгорлик ўрнатмадими?!... Буки сотқин...
Бошқа биров эсладими?!
Нодон қаламкашлари эсладими?!
Нодон мухолифати эсладими?!
Нодон олимлари эсладими?!...

Бугун мардикорчиликни бахт деб билган элдан не гина?!...
Жиззах қўзғолонига 105 йил бўлди...
Эслашсалар керак деб кутдим - эсиз...
Айрим азиз тарихчиларимиз Жиззах геноцид ҳақида битишган - ўқидикми - ўқитдикми?!...
Айрим кўзи очиқ эллар бир бора геноцид қилинган бўлсалар ҳам ҳар кун курашиб - геноцид учун жазо талаб этадилар.

Биз - чи?!
Юз йиллаб ҳар кун геноцид қилинган элмиз - нечун геноцидчиларга қулмиз?!
Бугунги оммавий мардикорчилик, оммавий химоясизлик, юрт талончилиги геноцид эмасми?!
Тўғилиш озаяди, оилалар бузилади, касалчилик - қирғинчилик, йўқсизлик - ирғинчилик...

Номуссиз Мирзиёев сиёсати - сотқинлик - геноцид...
Мен дунёга дод деб Ўзбекистонга қарз берманг - элга эмас, Кремлга оқади - дедим.
Оқмадими?!
Оч халқ қамаб қўйилди.
Саккиз миллиард доллер ўрисга оқди, Мирзиёев чўнтагига оқди. Бу ҳақда энди “Озодлик” тил чиқарди.

Қарз фоизлари билан ўзбекнинг бўйнида...
Бу бир вирус баҳонасида оққани...
Тафаккур поғоналари: Ҳайвоний тафаккур, Инсоний тафаккур, Илоҳий тафаккур!

Ҳайвонлар ақлсиз дейдилар.
Жинни қўйдан соғ қўй фарқ этмасми?!
Демак қўйда ҳам ўйлаш бор.
Бедапоя турганда тап - тақир саҳрога қочадими?! Ўзбекнинг бугунги авлодларида қўйча эси борми?! Эси бўлса - юрти олтин кони бўлиб, ўриснинг - ёвининг кетини тозалаб юрадими?!

Олтин кони - бедапояни кўрмайдими?!...
Борини сотқин Ш.Мирзиёев ўрисга бермоқда...
Эл - карвон, тарих - етакчи - сарбон. Ўзбек адашган - етакчисиз улус. Эл-тан, тарих-жон.
Ўзбек ўлган эл...

Жиззах қирғинидан ҳатто ўша пайтдаги Россия думасининг инсонпарвар депутатлари даҳшатга тушганлар.
А.Керенский

“Россия тожидаги бебаҳо дур - гавҳар - Туркистондан” дан айрилиб қолмаслик учун - пиёда артиллерия, кавалериядан иборат жазо отряди билан кексалару гўдакларгача қириб ташланганини гапирган думада.

3 августда уч кун ичида айбдорларни тутиб бермасанглар - барча шаҳардан ҳайдалади деб эълон беришган ва уч кундан сўнг шаҳар тўплардан вайрон этилган - жиззахликлар чўлга қочишган. Бутун шаҳар ва шаҳар атрофи ўрис давлати ихтиёрига ўтган... Бугун Ўзбекистон Кремль мулкига айлангандай...

Сотқин Мирзиёев боис...
Қўчқор қўйини қизғанади, вале Мирзиёевда бундай туйғу йўқ...
Ҳайвон тафаккуридан паст тафаккурдаги “олим” ва “арбоб”...
Беш - ўн кун еб - ичиш ва Путин ўтирган олтин тувакда ўтириш учун...
Темирида ўтирсанг бир ерингга суқиладими...
Номуссиз кимса...
Шундай эл...

Туркистон сўзи ҳам тарихдай унитилди - бугун Марказий Осиё аталмиш ер Россия тожини ҳар йил юзлаб тона олтинлари, милёнлаб тонна милён турли бойликлари билан безамоқда. Ўзбеклар патент тўлаб - мардикорчиликка - қулликка, чўриликка ёлланмоқдалар...

2021 йил, 14 июль.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону