15 July 2021
13:06 - Минтақавий масхарабозлик: Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонга келди, у Тошкентдаги халқаро конференцияда иштирок этиши кутилмоқда
Афғонистон раҳбари, тўғрироғи, Президенти Ашраф Ғани 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференциясида иштирок этиш учун Тошкентга келгани хабар қилинди.

Конференцияда қатнашиш учун Покистон Бош вазири Имрон Хон ҳам Тошкентга келиши кутилмоқда. Шунингдек, Европа Иттифоқининг Ташқи Ишлар ва Хавфсизлик Сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррел, 20дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари конференцияда иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчиларнинг умумий сони 600дан ортиқ бўлиши кутилмоқдамиш.

Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё конференция доирасида Афғонистон ва Покистон раҳбарлари, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Туркия, Бангладеш, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, АҚШ президентининг Ички Хавфсизлик Масалалари бўйича маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл ва Европа Иттифоқи Ташқи Сиёсий Идораси раҳбари Жозеп Боррель билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган экан.

Кўрамиз, бундай масхарабозлик нима билан тугайди? Шавкат Мирзиё Бош Масхарабозлик ролини қўлига оладими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону