13 July 2021
22:24 -
Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 20 июль куни нишонланади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қурбон Ҳайитини 20 июль куни ўтказиш бўйича хулоса берган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мамлакатда Қурбон Ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйиши ҳам аввалдан маълум эди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олинган.
Қарор билан вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ҳамда жамоат ташкилотларига Қурбон Ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш топширилибди.
Ўзбекистон президентининг 2021 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сон фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6222-сон фармони билан 2021 йил 21-22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгилангани маълумот учун қабул қилинган.
Ҳужжатга мувофиқ, 17 июль (шанба) ва 24 июль (шанба) дам олиш кунлари мос равишда 21 ва 22 июль кунларига кўчирилибди. Ушбу кунлари иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча фуқаролар учун дам олиш куни бўлади.
Бундан ташқари, 20 июль куни Қурбон Ҳайити муносабати билан ҳамма дам олади. Шундай қилиб, ўзбекистонликлар учун кетма-кет уч кун: 20, 21 ва 22 июль кунлари дам олиш бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения