13 July 2021
17:07 - Дунё ўзбеклар ҳақида ҳам хабар тарқатибди. Москвада марказий осиёлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берганига нима деймиз?
Москвада “Кузьминки” метро станцияси ёнида марказий осиёлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Турли маълумотларга кўра, муштлашувда 50дан 200гача одам иштирок этган. ОАВнинг ёзишича, можаро ўзбек ва қирғиз ишчилари ўртасида чиққан ва бошқа тафсилотлар ҳали йўқ.

“Интерфакс” ахборот агентлигининг ўз манбасига таяниб хабар беришича, ўзбек ва қирғиз меҳнат мигрантлари ўртасида шахсий адоват негизида чиққан муштлашув унга икки томондан одамлар қўшилгач, оммавий кўриниш олиб кетган.

Муштлашувни полиция ва Росгвардия кучлари ёрдамида тўхтатишга муваффақ бўлинган.

Муштлашув давомида унинг иштирокчилари йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, автомобиллар ва пиёдалар ҳаракатланишига халал беришганмиш.

Маълумотларга кўра, муштлашувнинг 20га яқин энг фаол иштирокчиси қўлга олинган. Бироқ полицияда неча киши ҳибсга олингани, муштлашувда неча киши иштирок этганига аниқлик киритилмаган.

Маълумотларга кўра, можарода иштирок этган бир неча киши тиббий ёрдам сўраган. Уч киши шифохонага етказилган, қолганларга воқеа жойида ёрдам кўрсатилган.

“Муштлашув иштирокчилари орасида жароҳатланганлар бор. Бу жароҳатлар асосан, санчиб-кесилган жароҳатлар ва лат ейишлардан иборат”, деб маълумот тарқатилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону