09 July 2021
16:43 - Сенатнинг янги қўмитаси ОАВ ва очиқлик бўйича илк йиғилишини ўтказгани ҳақида
Бугун, 9 июлда Олий Мажлис Сенатида янги Ахборот Сиёсати ва Давлат Органларида Очиқликни Таъминлаш Масалалари Қўмитаси ташкил этилгани ва Қўмита экспертлар гуруҳи аъзолари тузилгани хабар қилинибди.

Бугун илк танишув масжлиси ҳам ўтказилибди. Унда Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишибди.

Бу мажлисда президентнинг 2021 йил 16 июндаги фармонида берилган топшириқлар ижроси таҳлили ҳамда қўмитанинг жорий йил иккинчи ярим йилликка мўлжалланган иш режаси муҳокамаси ҳамда экспертлар гуруҳи таркиби тасдиқланибди.

Қўмитанинг асосий йўналишлари этиб, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг юритиш, ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлашга оид қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг ижро этилиши устидан тизимли парламент назоратини амалга ошириш, шу жумладан, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисобот ёки ахборотларини эшитиб бориш белгиланибди.

Шу мажлисда қўмита фаолиятини такомиллаштириш ва келгуси иш режалари муҳокамаси, шунингдек, қўмита таркибида жамоатчилик асосида соҳа мутахассисларидан таркиб топган экcпертлар гуруҳи шакллантирилибди.

Мажлисда қўмитанинг 2021 йил иккинчи ярим йилликка мўлжалланган иш режаси тасдиқланибди.
Кейинги мажлисда Ўзбекистон Республикаси Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазирининг ахборотини эшитилармиш.

Қаранг, бу муҳим хабарда жуда МУҲИМ нарсалар эълон қилинмаган. Яъни, кимлар Қўмита раиси бўлгани ва экcпертлар гуруҳи аъзоларининг исмлари ҳам берилмаган. Демак, расмга қараб, уларни ўзимиз аниқлашимиз керак бўлади. Масхарабозлик ҳам эмас, оддий ШАРМАНДАЛИК!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону