Тошкентда ўтаётган Халқаро Пресс Клубнинг аҳолини эмлаш жараёни билан боғлиқ навбатдаги сессиясида иштирок этаётган Санитария-Эпидемиологик Осойишталик ва Жамоат Саломатлиги (СЭС) хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналарнинг гўёки ҲАҚИҚИЙ нархини очиқлабди.
Мана унинг маҳаллий ахборот воситаларида эълон қилинган гапларидан иқтибослар:
1. “Ҳозир Зангиотадаги махсус шифохонада даволанаётган ўрта оғир аҳволдаги беморни даволаш учун давлат бюджетидан 35 млн маблағ ишлатилади. Реанимацияда даволанаётган оғир аҳволдаги бемор учун эса 60 млн сўмгача маблағ сарфланади.
Бугунги кунда фойдаланилаётган вакциналар 10 доллардан 60 долларгача нархларда сотиб олингани эътиборга олинса, иқтисодиёт нуқтайи назаридан қаралса давлатга аҳолини эмлаш арзон ва хавфсиз ҳисобланади. Таққослайдиган бўлсак, эмланмасликдан нафақат ўзимизга, балки давлатга, халққа, иқтисодиётга ҳам зарар етказилади”.
2. “2020 йилнинг охирида ижтимоий соҳа вакиллари: ўқитувчилар, тиббиёт ходимларини гриппга қарши вакцина билан эмлаган эдик. 1 млн 200 минг вакцина олинди. Кузатувларимиз шуни исботладики, эмланганлар орасида коронавирусга чалинганлар кам бўлди ва юқтирганларда ҳам касаллик енгил ўтди. Бугунги коронавирусга қарши ишлатилаётган вакциналар вирусга қарши ишлайди: унинг олдини олади ва енгил ўтишини таъминлайди”.
Нимамиш, агар инсон организмида антитаначалар мавжуд бўлса ҳам вақт ўтиши билан антитаначалар миқдори пасайиши мумкинмиш, шунинг учун эмланиш мақсадга мувофиқ бўлармиш.
Ваҳолангки, кечагина бизнинг сайтимизда ҳам эълон қилинган мутахассиснинг “Ўзбекистонда кучайтирилган карантин ва адоғи кўринмайдиган фестивал-у тадбирлар ўтказилмоқда, аммо бу ерда мантиқ борми?” номли мақоласида бутунлай бошқача фикрлар эълон қилинган эди.
Мана шу гаплардан кўриниб турибдики, Баҳодир Юсупалиев ОДДИЙ МАСХАРАБОЗдир. Унинг ҳамма гаплари масхарабозлик руҳида айтилмоқда. Асл ҳақиқат эса бошқачадир. Ана ўша БОШҚАЧА НАРХЛАР, яъни ҳақиқий нархлар айтилаётгани йўқ.