26 June 2021
13:47 -
Олий Мажлис Сенати “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” номли қонун қабул қилгани ҳақида ва “Ҳаракат”нинг фикри!
Бугун Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун яна муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан қабул этилибди.
Ушбу қонун дастлабки тарзда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ Масалалари ва Коррупцияга Қарши Курашиш Қўмитаси томонидан маҳаллий экспертлар, мутахассислар иштирокида ўрганилган ва дастлабки тарзда кўриб чиқилган экан.
Юқори палата вакиллари таъкидлашича, қонуннинг мақсади виждон эркинлиги кафолатларини кучайтириш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлашнинг қонуний механизмларини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатнинг дин ишлари бўйича сиёсатини такомиллаштиришдан иборат.
Шу йил 4 май куни Қонунчилик Палатаси депутатлари “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда кўриб чиқиб, ниҳоят қабул қилгандилар.
Бу қонун лойиҳаси муҳокамалар учун эълон қилинганидан бери (2020 йил август ойида) аҳоли, халқаро ташкилотлар ва маҳаллий экспертлар томонидан 700дан ортиқ таклиф келиб тушибди. Лойиҳа қўмита ва партиялар фракцияларида ҳам кенг муҳокама қилинибди. Депутатлар янги қонун лойиҳасида аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири – фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чекловни олиб ташлашибди.
Қонуннинг бугун қабул қилинган вариантида ҳам хусусий диний таълимга қўйилган чекловлар сақланиб қолмоқда экан. Бу жамоатчилик фаоллари ва диний уламолар томонидан норозиликка сабаб бўлгани ҳам сир эмас.
Шунингдек, Ўзбекистон расмийларининг илтимосига кўра, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) ва Европа Кенгашининг Венеция комиссияси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ўрганиб чиқиб, ҚЎШМА ХУЛОСА БЕРИБДИ.
Бу қўшма хулосада лойиҳадаги айрим ижобий янгиликлар эътироф этилган, бироқ ҳукумат дин ва диний эркинлик устидан “қатъий ва кескин чоралар кўриши мумкинлиги” белгилангани САЛБИЙ ҚАРШИ ОЛИНГАН.
“Қонун лойиҳаси инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга ва ЕХҲТ олдида инсон ҳуқуқлари борасида олинган мажбуриятларга тўла мос келиши учун жиддий қайта кўриб чиқилиши керак”, – дея таъкидланган экан ЕХҲТ ва Венеция Комиссиясининг қўшма хулосасида.
Халқаро ташкилотлар қонун лойиҳасида диний фаолият ва диний ташкилотлар мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилиши, давлат рўйхатидан ўтказиш учун ортиқча талаблар борлиги, диний материалларга цензура сақланиб қолаётгани, давлат амалдорларининг диний соҳада ҳаддан зиёд эркинлиги ва диний ташкилотнинг автономия ҳуқуқига аралашув борлигини танқид қилишгани ҳам хабарларда айтилган эди.
АҚШ комиссияси докладида “таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси”га иқтибос келтирилган ҳолда айтилишича, ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСНИНГ АМАЛДАГИ ҚОНУНДАН ДЕЯРЛИ ФАРҚИ ЙЎҚлиги, чунки унда “ҳали-ҳамон давлат рухсатисиз дин эркинлигини амалга ошириш тақиқланади, давлат рухсатисиз диний таълим бериш ман этилади, ҳукумат дин ҳақидаги барча материалларни цензура қилади ва динга бошқаларни даъват этиш тақиқланади”.
“Ҳаракат” Агентлигининг фикрича, Олий Мажлис Сенати ҳамма ХАЛҚАРО таклифларни қабул қилавермагани жуда ҳам тўғри бўлган. Аслида, акс ҳолда , секин-аста тўла Совет замонига қайтиш ишлашга бошлаган бўларди. Бунга йўқ қўйиб бўлмаслиги керак эди ва айнан шундай қилинибди. Сенат айнан шу масалада ўз истаганини қабул қилгани тўғридир.