26 June 2021
04:32 - АҚШ дронлар билан “Толибон” позицияларига зарба бергани ва аҳвол қандай бўлгани ҳақида
Бу оперцияАҚШ Президенти Жо Байден ва Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувдан бир неча соат аввал ўтказилибди.

Афғонистон шимолида АҚШ қуролли кучлари дронлар ёрдамида “Толибон” ҳаракати позицияларига зарба берди. Бу ҳақда Пентагон вакилига таяниб Fox News хабар қилди.

Маълумот берилишича, зарбалар натижасида Боғлон ва Қундуз вилоятларида қатор жангарилар йўқ қилинди, телеканал қайд этишича, операция АҚШ Президенти Жо Байден ва Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувдан бир неча соат аввал ўтказилган.

Тўғри, кейинги вақтда Афғонистонда вазият кескинлашди.

БМТнинг Афғонистон бўйича махсус элчиси Дебора Лайонснинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этган маълумотларига кўра, Кобулдаги ҳукумат туманларнинг 50дан ортиғини қўлдан чиқарган, “Толибон” сўнгги пайтларда ҳужумларга зўр бермоқда.

Шу ҳафта “Толибон” Тожикистон чегарасидаги жойлашган Шерхон-Бандар шаҳрини эгаллаб олгани ва Тожикистонга жиддий хавф солганини аввалги хабарларимизда билдирган эдик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону