25 June 2021
22:14 -
Тошкент шаҳри “Қизил”, Самарқанд вилояти “Сариқ” тоифадаги ҳудудлар деб белгиланибди
Коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг ошиши сабабли Тошкент шаҳри “Қизил” тоифадаги ҳудудга, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари “Сариқ” тоифадаги ҳудудларга киритиш белгиланди.
Коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг соғайиш динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудларни “Яшил” “Сариқ” ва “Қизил” тоифаларга ажратиш тартибига қараб, шундай ўзгартирилди:
- “Қизил” тоифадаги ҳудудга - Тошкент шаҳри;
- “Сариқ” тоифадаги ҳудудларга - Самарқанд ва Тошкент вилоятлари киритилди.
Ҳудудларни тоифаларга ажратиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича Санитария-Эпидемиологик Осойишталик ва Жамоат Саломатлиги Хизмати масъулдир.
Айтиш керакки, 28 июндан 12 июлга қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан кириш бўйича чекловлар ўрнатилади. Ушбу санадан бошлаб барча умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар объектларнинг иш вақти соат 8:00дан 20:00гача қилиб белгиланиши ҳам ўз-ўзидан маълум.