25 June 2021
20:14 - Депутат Акмал Саидов бошқа лавозимда ҳам ишлар экан. Миллий Марказ у маош олмай ишлашини билдирибди. “Ҳаракат”: Асл ҳақиқат қаерда?
Rost24.uz сайти Акмал Саидовнинг бир вақтнинг ўзида ҳам депутат ҳам Инсон Ҳуқуқлари бўйича Миллий Марказ Директори сифатида ишлаб келаётганини эълон қилди. Айтиш керак, Акмал Саидов айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикерининг Биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишламоқда. Айни замонда, у Инсон Ҳуқуқлари бўйича Миллий Марказ Директори ҳамдир.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, депутат Қонунчилик Палатасида доимий асосда ишлаши лозим ҳамда ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши МУМКИН ЭМАС.

Инсон Ҳуқуқлари бўйича Миллий Марказ Директорлиги эса президент қарорига кўра ҳақ тўланадиган лавозим ҳисобланади.

Марказ ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядларига кўра марказ директори 19-разряд бўйича ҳақ олиши керак.

Инсон Ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисидаги низомда Марказ директори мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича вазирга тенглаштирилиши белгиланган.

Мазкур ҳолатда Қонунчилик Палатаси депутатининг ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишига қўйилган тақиқ бузилгани эҳтимоли бўйича савол туғилади.

Аммо, Миллий Марказ Матбуот Котиби Ғулом Мирзаев Акмал Саидов Миллий Марказдан маош олмаслигини, шунга кўра, юқоридаги қонун талаби бузилмаганини билдирибди.

* * * * *

Хўш, энди яна ўша эски савол ўртага чиқаверади - Акмал Саидов қаерларда иш учун ҳақ олмасдан ишламоқда? Ким уни назорат қилади? Бунга қарайдиганлар борми?

“Ҳаракат” бу воқеани ўрганмоқчи! Қани ҳурматли ўқувчиларимиз, бизга билдиринг, у болакай қаерларда ишламоқда, қаердан ойлик олади, қаердан олмайди? Шуларни бизга билдиринг, ҳаммасини бутун ДАВЛАТ ХАЛҚИқа эълон қиламиз, депутат Акмал Саидовнинг шармандасини чиқарамиз!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону