19 June 2021
21:44 -
Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожонов Кореянинг Миллий Полиция Агентлиги Бош Комиссари Ким Чанг Йонг билан кўришгани ҳақида
Корея Республикаси Миллий Полиция Агентлиги Бош Комиссари Ким Чанг Йонг бошчилигидаги делегация ва Ўзбекистон Ички Ишлар Вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ўртасида учрашув бўлиб ўтгани ҳақида бу вазирликнинг Ахборот Хизмати хабар берибди.
Қайд этилишича, учрашувда идоралар ўртасидаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш, терроризм, экстремизм, кибер жиноятлар, одам савдоси ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш, доимий маслаҳатлашувларни йўлга қўйиш орқали ўзаро тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини фаоллаштириш бўйича келгусидаги вазифалар режалаштириб олинган.
Шу куни Корея Республикаси Корея Миллий Полиция Агентлиги Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Миллий Гвардия ўртасида икки ва кўп томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилган.
Тадбирда қуйидагилар имзоланибди:
- Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги билан Корея Республикаси Корея Миллий Полиция Агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув;
- Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ва Корея Республикаси Корея Миллий Полиция Агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
- Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Академияси билан Корея Республикаси Корея Миллий Полиция Университети ўртасидаги англашув меморандуми;
- Ўзбекистон Республикаси Жамоат Хавфсизлиги Университети Корея Республикаси Корея Миллий Полиция Университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
- Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Миллий Гвардияси билан Корея Республикаси Корея Миллий Полиция Агентлиги ўртасида амалий ҳамкорлик бўйича тадбирлар режаси (“Йўл харитаси”).
Хуллас, бугун ҳам икки давлатнинг махсус хизматлари раҳбарлари ҳам учрашув ўтказибдилар, керакли ҳужжатларни имзолабдилар. Кўриб турибсизки, икки тараф МЕМОРАНДУМлар имзолаш билан шуғулланибдилар.